UZ

Сўнгги янгиликлар

17:45Мураббий Махачевнинг қайтиш муддатини тасдиқлади 0 17:17Дмитрий Бивол Дана Уайт билан ҳам музокара ўтказганини айтди 0 16:39Моуринью "Интер" ҳимоячисини "Реал"га ўтишга кўндирди 0 16:16Бекзод Абдураҳмонов Чимаев билан бир оқшомда жанг қилади 0 15:39Тайсон Фьюри кейинги жангини қачон ўтказишини айтди 0 15:12Александр Усик 100 миллион доллар гонорар олдими? Боксчининг ўзи жавоб берди 0 14:40"Реал" Гвардиола кетганидан кейин "Сити" юлдузининг трансферини кўриб чиқишни режалаштирмоқда — The Sun 0 14:16Сауль Альварес Кроуфорд билан реваншни истамоқда 0 13:44Оқ уй ҳудудида UFC турнири учун қурилиш ишлари бошланди 0 13:20Александр Усик кимларни кейинги рақиб сифатида кўраётганини айтди 0 12:54Альварес "Барселона"га ўтиш учун "Атлетико" билан шартномани узайтиришни рад этди — Marca 0 12:30Ҳаваскор бокс ҳакамлигида сунъий интеллект жорий қилиниши мумкин 0 12:07Осиё чемпионати: Курашчи қизларимиз умумжамоа ҳисобида учинчи бўлишди 0 11:45Шаҳрам Ғиёсов The Ring рейтингини тарк этди 0 11:20Мессининг жароҳат жиддийми? "Интер Майами" футболчининг ҳолати ҳақида маълумот берди 0

31 дек 11:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Теренс Кроуфорд фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди

Беш вазнда собиқ жаҳон чемпиони, яқинда фаолиятини якунлаганини эълон қилган 38 ёшли Теренс Кроуфорд фаолиятидаги энг қийин рақиби ким бўлганини очиқлади.

Бу Эррол Спенс ёки мутлақ жаҳон чемпионлиги учун жангда мағлуб этилган Сауль "Канело" Альварес эмас. Америкалик ўз фаолиятидаги энг қийин рақиб сифатида кубалик таниқли боксчи, Олимпиада чемпиони, икки вазн тоифасида жаҳон чемпиони Юриоркис Гамбоани айтди. Кроуфорд уни 2014 йил июнь ойида WBO енгил вазн тоифасидаги камарининг биринчи ҳимоясида тўққизинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этганди.

"Гамбоа. Бу жанг енгил вазн тоифасида бўлганди", - деди Кроуфорд таниқли блогер Эйдин Росснинг стримида.

Шунингдек, енгил, биринчи ярим ўрта, ярим ўрта, биринчи ўрта ва иккинчи ўрта вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган америкалик боксчи фаолиятининг бошида енгил вазнда иштирок этиш жуда қийин бўлганини тан олди.

"Мен гавда жиҳатидан ҳозиргисидан кичикроқ эдим, лекин бу вазнни йиғиш учун ўзимни қийнадим. Биринчи ярим ўрта вазнда ҳам худди шундай бўлди", - дея тан олди Кроуфорд ва иккинчи ўрта вазнни ўзи учун энг қулай деб атади.

Ушбу вазнда Кроуфорд жорий йилнинг сентябрь ойида атиги битта жанг ўтказган. У Сауль "Канело" Альваресни мағлуб этиб, ундан иккинчи ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони унвонини тортиб олганди. Бу Кроуфордни учта вазн тоифасида тарихдаги ягона мутлақ жаҳон чемпионига айлантирди. 

Яқинда Теренс Кроуфорд фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У интервьюда Альварес билан реванш ҳақида ҳеч қандай таклиф бўлмагани ва фаолиятини давом эттириш учун сабаб кўрмаётганини айтди.

"Йўқ. Ҳеч қачон, - деди Кроуфорд реванш таклифлари ҳақида. - Бу иш ёпилган. Агар шартномада реванш шарти бўлганида, унда мен уни бажаришим керак эди, лекин ҳаммаси тугади. Энди менинг исботлайдиган ва эришадиган нарсам қолмади.

Маълумот учун, 2024 йилнинг август ойида Исроил Мадримов ва Теренс Кроуфорд ўртасида чемпионлик жанги ташкил этилган эди. Ўшанда 12 раунд тўлиқ давом этган жангда америкалик боксчи очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг