16 июн 09:27
Янгиликлар
Теренс Кроуфорд Топуриянинг мағлубиятига изоҳ берди
"Бу ўша, мени нокаутга учратиб, бир кечада мен ва Шакур Стивенсонни мажақлаб ташлайман деган йигитми?", - деб ёзди Кроуфорд ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида.
Ўтган йили Кроуфорднинг Сауль "Канело" Альваресга қарши жанги олдидан Илия агар у билан бокс рингида учрашса, уни биринчи зарбдаёқ нокаутга учратишини айтганди. Бу йил эса UFC чемпиони Райан Гарсия ва Кроуфорднинг дўсти Шакур Стивенсонга нокаут билан таҳдид қилди.
Эслатиб ўтамиз, Гэтжи билан жанг олдидан Топурия аниқ фаворит ҳисобланган, бироқ рақибини тезда нокаутга учрата олмаган. Жиддий жароҳатлар олган ва тўртинчи раунддан сўнг унинг секундантлари Топурияни жангни давом эттиришига рухсат бермаган. Ўша пайтда у ҳакамлар карточкасидаги тўртта раунддан фақат биттасида ғалаба қозонаётганди.

Фикрлар