UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

11 янв 10:52
Янгиликлар

Дзюдо

Терма жамоамиз дзюдо ватани Японияга етиб борди

Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 11-30 январь кунлари оралиғида Япония пойтахти Токио шаҳрида халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.

Терма жамоа бош мураббийи Алексей Будолин бошчилигида дзюдочиларимиз Кунчиқар юртга етиб боришди. Режа бўйича 11-18 январь кунлари Кокушикан, 18-24 январда Токаи, 24-30 январь кунлари оралиғида эса Нихон Университети қошидаги дзюдо марказида машғулотлар ўтказилади. 

Япониядаги ўқув-машғулот йиғини 28 февраль - 1 март кунлари пойтахтимиз мезбонлик қиладиган OTP Group Tashkent Grand Slam 2026 турнирига тайёргарлик босқич вазифасини ўтаб беради. 

Япония йиғинида иштирок этадиган таркиб:

-60 кг: Баҳром Ботуров, Самариддин Қўчқоров

-66 кг: Замоҳшари Бекмуродов, Абдураҳим Нутфуллоев

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-81 кг: Арслон Тожиев

-90 кг: Давлат Бобонов, Шаҳзодхўжа Шарипов, Умар Бозоров

-100 кг: Эрназар Сарсенбаев  

+100 кг: Алишер Юсупов 

Бош мураббий - Алексей Будолин  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг