UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0 17:25ММАчиларимиз Осиё ўйинларини 3 та медаль билан якунлашди 0 16:43UFC: Богдан Гусковнинг рейтингида яна ўзгариш бўлди 0 15:27Хамза Шираз WBO чемпионлик камаридан воз кечди 0 14:53Британия суди Салоҳни ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилди 0 13:40Расман. Сирил Ган чемпион сифатидаги илк жангини қачон ва кимга қарши ўтказиши маълум бўлди (ПОСТЕР) 0 11:53Яхши хабар: WBA ташкилоти Бектемир Мелиқўзиевнинг Хайме Мунгияга қарши чемпионлик жангига буйруқ берди! 0 10:53Сеул WTA 250: Илк даврадаёқ ўзбек дербиси гувоҳи бўлдик 0 07:39Факт! Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегациясига энг кўп медални дзюдочиларимиз тақдим этган! 0 07:07XX Осиё ўйинлари. Хитойнинг медаллари 38 тага етди, шундан 23 таси олтин. Ўзбекистон Топ-10`да! 0 06:38Ёшлар кўпайди, Ҳусанов Тошкентда, кайфият аъло. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинининг дастлабки кунидан суратлар 0 20:45Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасида 6-турида асосий рақиблардан бири мағлуб этилди ва бошқа натижалар 1 18:18Осиё ўйинлари. Мусобақанинг учинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0

18 окт 17:53
Янгиликлар

Футбол

The Guardian нашри Ламин Ямаль, Пау Кубарси ва ўзбекистонлик футболчини битта рўйхатга киритди

The Guardian 2007 туғилган энг истеъдодли 60 футболчининг номини эълон қилди.

Улар орасида Ламин Ямаль ("Барселона"), Пау Кубарси ("Барселона"), Марк Бернал ("Барселона"), Жоан Мартинез ("Реал Мадрид"), Шейн Клюйверт ("Барселона"), Талал Ҳожи ("Ал Иттиҳод") Альфонсо Монтеро ("Ювентус") каби футболчилар бор.

Эътиборлиси, ушбу рўйхатдан Ўзбекистон U-20 терма жамоаси ва "Бунёдкор" клуби футболчиси Азизбек Тўлқинбеков ҳам ўрин олган.

"Бугунги кунда Ўзбекистонда ёш футболчининг ажралиб туриши осон иш эмас, сабаби бу мамлакат иқтидорларни ривожлантириш борасида обрў қозонмоқда. Тўлқинбеков эса ўтган йил U-17 Жаҳон чемпионатида тўлиқ ўйнаган. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мундиал нимчорак финалида Англия тўсиғидан ўтиб, чорак финалда Францияга кичик ҳисобда ютқазишганди. Ҳозирга келиб Азизбек Ўзбекистон U-20 терма жамоасига ўтди ва "Бунёдкор" клуби таркибида Суперлигада мунтазам ўйнаб келмоқда. У тўпга эгалик қилишда хотиржам ва ўйинни яхши ўқий олади. Ҳимояда ишончли ўйнайди, аммо ярим ҳимояда ҳам ўзини эркин ҳис қилади", - деб ёзади The Guardian нашри.




"The Guardian" талқини бўйича 2007 йилда туғилганлар орасида энг истеъдодли 60 футболчи


Маълумот учун, 2019 йилда The Guardian нашри ўзбекистонлик Жасур Жалолиддинов ҳам мана шундай рўйхатга қўшган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг