UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

31 янв 10:42
Янгиликлар

Футбол

Тожикистон термаси Осиё кубогидаги муваффақиятли иштироки учун катта миқдордаги пул мукофотига лойиқ кўрилди!

Теглар :  Тожикистон
Иордания терма жамоаси устидан қозониладиган эҳтимолий ғалаба учун ҳам катта мукофот пули кутиб турибди.

Тожикистон миллий жамоаси Осиё кубогида тарихий натижа қайд этмоқда. Терма жамоа ўз тарихидаги биринчи Осиё кубогида чорак финалга йўл олди. Тожикистон Футбол Федерацияси президенти Рустам Эмомали Осиё кубогида муваффақиятли қатнашаётган жамоа аъзоларини пул мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақида Тожикистон Футбол Федерацияси расман маълум қилди.

Федерация баёнотига кўра, Тожикистон терма жамоасига гуруҳдан чиққани учун 300 минг доллар миқдорида мукофот пуллари берилган. Нимчорак финалда БАА устидан қозонилган ғалаба учун эса терма жамоа аъзоларига яна 150 минг доллар мукофот пул тақдим этилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агарда Тожикистон Иорданияга қарши ўйинда ғалаба қозонадиган бўлса, жамоа аъзолари 200 минг доллар миқдорида мукофот пули олишади. Шундай қилиб, қўшниларимиз ҳозиргача умумий ҳисобда 450 минг доллар мукофот пулини кафолатлаб қўйишган. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоасининг Иорданияга қарши чорак финал учрашуви 2 февраль, Тошкент вақти билан соат 16:30 да ўтказилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг