26 июл 17:30
Янгиликлар
Токио-2020. Олимпиаданинг учинчи кунида медалларга жуда яқин келгандик, аммо...
Токиодаги Олимпия ўйинларининг учинчи кунида ўзбекистонлик спортчилар томонидан қуйидаги натижалар қайд этилди:
Қиличбозлик: Зайнаб Дайибекова (чорак финал)
Бокс: Шаҳобиддин Зоиров (ғалаба)
Таэквондо: Нигора Турсунқулова (илк даврада мағлубият)
Дзюдо: Ҳикматиллох Тўраев (иккинчи жангда мағлубият)
Таэквондо: Никита Рафалович (ярим финал, бронза учун жангда мағлубият)
Бокс: Фанат Қаҳрамонов (ғалаба)
Оғир атлетика: Муаттар Набиева (4-ўрин)
Шу тариқа, Олимпиаданинг учинчи кунида ўзбекистонлик спортчиларнинг иштироки якунланди.
17:29. Афсуски, Муаттар Набиева тўртинчи ўринга тушиб кетди... Шу тариқа, у Олимпиадани тўртинчи ўринда якунлади.
17:23. Муаттар Набиева силтаб кўтариш машқларини 114 кг. натижа билан якунлади. Бунгача у даст кўтаришда 98 кг. натижа билан Олимпиада рекордини ўрнатганди. Шу тариқа, Набиева 212 кг. натижа билан Олимпия ўйинларини якунлади. Ҳали медаль учун имкониятимиз бор. Фақат, бу қолган спортчиларнинг иштирокига боғлиқ бўлиб қолди.
16:56. Никита Рафалович хорватиялик Тони Канаетга қарши жанг қилди ва афсуски имкониятни бой бериб қўйди... Бронза медалига жуда-жуда яқин келгандик... Афсус.
16:42. Никита Рафаловичнинг бронза медали учун жанги бошланмоқда. Рақиб - хорватиялик Тони Канает.
16:40. Муаттар Набиева 98 кг тош кўтарди ва Олимпиада рекордини ўрнатди! Даст кўтариш машқларида бу ушбу вазнда рекорд ҳисобланади. Даст кўтаришни биринчи ўринда якунладик!
16:36. Муаттар иккинчи уринишда 98 кг тошни кўтара олмади.
16:29. Муаттар Набиева ўз иштирокини бошлади. У дастлабки уринишда 95 кг тош кўтарди ва биринчи натижани қайд этиб турибди.
15:59. Оғир атлетикачимиз Муаттар Набиеванинг чиқиши бошланмоқда.
15:33. Бироздан сўнг, аниқроғи соат 15:50 дан бошлаб аёллар ўртасида оғир атлетика бўйича (-55 кг) баҳслар бошланади. Унда ҳамюртимиз Муаттар Набиева медаль учун супачага чиқади.
15:25. Никита Рафалович бронза медали учун хорватиялик Тони Канаетга қарши даянга чиқадиган бўлди.
15:03. Фанат Қаҳрамоновнинг жанги грузиялик боксчининг жароҳати сабаб иккинчи раундда якунланди. Жанг давомида Фанат Қаҳрамонов устунлик қилаётганди. Шу сабабли ҳам Қаҳрамонов жанг ғолиби деб эълон қилинди.
14:48. Фанат Қаҳрамоновнинг жанги бошланишига оз вақт қолди.
13:04. Рафаловичнинг бронза медаль учун жанги Тошкент вақти билан соат 16:45 да бошланади. Ҳозирча унга ким рақиблик қилиши аниқ эмас.
12:58. Никита Рафалович ярим финалда иорданиялик рақибга ютқазиб қўйди. Энди у бронза учун курашади. Асосий вақт 11:11 ҳисобида якунланганди. Қўшимча вақтда эса у зарба ўтказиб юборди ва имкониятни бой берди.
12:45. Никита Рафаловичнинг иорданиялик рақибга қарши жанги бошланмоқда.
12:08. Таэквондо баҳсларида -80 кг вазн тоифасида иккинчи ярим финалда россиялик Максим Храмцов мисрлик Саиф Исса билан тўқнаш келади.
11:58. Никита Рафалович Олимпиада финалига чиқиш учун иорданиялик Салех Элшарабатига қарши баҳс юритади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан соат 12:45да бошланади.
11:42. Нигора Турсунқулова учун Олимпиада якунланди. Унинг хитойлик рақибаси ютқазиб қўйди ва финалга чиқа олмади. Агар Хитой вакиласи финалга йўл олганида ҳамюртимизда бронза учун курашиш имкони бўларди. Аммо, бу амалга ошмади.
11:36. Зайнаб Дайибекова венгриялик Анна Мартонга қарши жангни якунлади ва 11:15 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Қайд этиш лозимки, Анна Мартон Олимпия ўйинларида тўртинчи рақам остида сараланганди. У мусобақада кутилганидан яхши иштирок этди ва кучли саккиз нафар спортчи орасидан ўрин олди.
11:25. Никита Рафалович икки карра жаҳон чемпиони, озарбайжонлик Милад Беиги Харчеганини 12:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Олимпия ўйинларининг ярим финалга йўл олди!
10:36. Олдинда турган иккита муҳим баҳс:
Таэквондо: Никита Рафалович - Милат Харчегани (Озарбайжон) - 11:15 (чорак финал)
Қиличбозлик: Зайнаб Дайибекова - Анна Мартон (Венгрия) - 11:25 (чорак финал)
10:14. Дзюдо. Ҳикматиллоҳ Тўраев кореялик рақибга қарши жанг қилди ва Golden Score'да имкониятни бой берди. Афсус...
9:58. Учинчи ғалабаааа! Зайнаб Дайибекова учинчи жангида кореялик рақиби устидан 15:12 ҳисобида ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олди!
9:45. Зайнаб Дайибекова учинчи жангини бошламоқда: рақиб Жанубия Кореядан. Бунгача Япония ва Хитой вакиллари мағлуб этилганди.
9:26. Агар Нигора Турсунқулованинг хитойлик рақиби финалгача етиб бора олса, ҳамюртимизда бронза медали учун курашиш имконияти пайдо бўлади.
9:13. Бироздан кейин дзюдочимиз Ҳикматиллоҳ Тўраев жанг қилади. 9:30 дан сўнг эса қиличбоз Зайнаб Дайибекова баҳс юритади. Никита Рафаловичнинг жанги эса 11:15 га белгиланган.
9:04. Таэквондочимиз Никита Рафаловичнинг рақиби озарбойжонлик Бейги Харченаги бўлади. Дзюдочи Тўраев эса кореялик Ан Чанг Римга қарши курашади.
9:00. Дзюдочиларимиздан ниҳоят ғалаба. -73 кг вазнли Ҳикматиллоҳ Тўраев илк даврада германиялик Игор Вантдекени мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўлланма олди.
8:59. Никита Рафалович илк жангида Доминикан терма жамоаси аъзоси Мойзес Эрнандес билан тўқнаш келди ва 17:7 ҳисобида ғалаба қозонди.
8:42. Афсуски Нигора Турсунқулова хитойлик рақибасига қўшимча вақтларда ютқазиб қўйди. У асосий вақтда 9:9 ҳисобини қайд этади. Аммо қўшимча вақтда ундан омад юз ўгирди.
8:27. Бироздан сўнг таэквондочиларимиз Нигора Турсунқулова ва Никита Рафалович баҳсларга киришади
8:03. Шахобиддин Зоиров туркиялик рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва иккинчи босқичга йўл олди! Ажойиб ғалаба! У иккинчи раундда рақибини нокдаун ҳолатига ҳам тушириб қўйганди.
7:50. Рио Олимпиадаси Зоировнинг жанги бошланди.
7:45. Бироздан сўнг боксчимиз Шаҳобиддин Зоиров туркиялик Батухан Чифчига қарши рингга кўтарилади.
6:32. Қиличбоз Зайнабнинг кейинги даврадаги рақиби жанубий кореялик Жису Йон бўлади. Ушбу жанг Тошкент вақти билан 9:30 дан сўнг бошланиши кутилмоқда.
6:11. Зайнаб Дайибекова хитойлик рақибасини 15:10 ҳисобида мағлуб этди. Қайд этиш лозимки, Дайибекова рейтингда 35, Яки Шао эса 3-рақам остида сараланганди.
5:18. Бироздан сўнг Зайнаб рейтингда учинчи рақам остида сараланган хитойлик Яки Шаога қарши баҳс юритади.
5:13. Зайнаб Дайибекова илк босқида мезбон спортчи Чика Аокига қарши жанг қилди ва 15:9 ҳисобида ғалаба қозонди! Ажойиб старт!
5:04. Спортчиларимизнинг бугунги иштирокини Зайнаб Дайибекова бошлаб беради.
5:01. Ассалому алайкум спорт мухлислари. Ўзбекистонлик спортчиларнинг Олимпия ўйинларидаги иштирокига оид матнли трансляцияни бошлаймиз.
26 июль куни Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати:
5:00 - Қиличбозлик: Зайнаб Дайибекова
7:48 - Бокс: Шаҳобиддин Зоиров
8:30 - Таэквондо: Нигора Турсунқулова
8:30 - Дзюдо: Ҳикматиллох Тўраев
8:45 - Таэквондо: Никита Рафалович
15:00 - Бокс: Фанат Қаҳрамонов
15:50 - Оғир атлетика: Муаттар Набиева
Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган
Постер муаллифи: Мухтасар Умарова
Фикрлар
Nikita raqibini 3 marta yutgan deb
dalbayoplar