UZ

Сўнгги янгиликлар

20:40Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Йигитлар Хитойни, қизлар эса Словенияни мағлуб этишди ва барча натижалар 0 20:38Осиё ўйинлари. Тўртинчи кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:27Осиё ўйинларининг бешинчи кунида медаллар шодаси қўлга киритилиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 18:01ФИФА кунларида учта ўйин ўтказамиз, Осиё Кубогидаги рақибларимиз-чи? 0 17:25Осиё ўйинларининг тўртинчи кунини тўртта медаль билан якунладик 0 17:062,5 баробар кўп! Осиё ўйинларида ғолиб бўлган спортчиларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди 0 15:27Ўзбекистонда теннис бўйича ATP Челленжер мусобақаси ўтказилади 0 14:18Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Исроил терма жамоаларига 6-турда техник мағлубият қайд этилди 0 12:45200 минг доллар?! Ўзбекистонда шахматчиларни рағбатлантиришнинг янги тартиби эълон қилинди 0 12:10Ўзбекистон ва Саудия Арабистони: Осиё ўйинларидаги тўқнашувларда қандай натижалар қайд этганмиз? 0 11:24Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Хитойга қарши ўйнайди ва бошқа рақибларимиз 0 10:28Осиё ўйинлари. Уч кундан сўнг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрнимиз қандай? 0 19:05Осиё ўйинларининг тўртинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати билан танишинг 0 18:30Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё ўйинлари чорак финалида Саудия Арабистони билан тўқнаш келади 0 18:20Осиё ўйинларининг учинчи кунида учта медаль қўлга киритилди 0

25 фев 12:01
Янгиликлар

Токио-2020

Токио Олимпиадаси Лондонга кўчириладими?

Токио-2020 ташкилий қўмитаси Олимпия ўйинлари учун кўнгиллиларни тайёрлаш жараёнини кечиктирди.

Бунга бутун дунёга хавф солаётган коронавирус сабаб бўлмоқда, дея хабар беради ташкилий қўмита матбуот-хизмати.

Кўнгилиларни жамлаш айни кунларда амалга оширилиши кўзда тутилган эди. Аммо ташкилотчилар ҳали Олимпия ўйинларини бекор қилиш масаласини кўриб чиққани йўқ. Бир томондан Токио ҳукумати барча оммавий тадбирларни бекор қилмоқда. Шу боис ҳам 2.7 минг кишидан иборат кўнгиллилилар учун Олимпия ўйинларида ишлаш жараёнига бағишланган тренинг жорий йилнинг май ойи ёки ундан кейинроққа қолдирилади.

Бир неча кун муқаддам Лондон томони ўзларини Халқаро Олимпия қўмитасига 2020 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш учун альтернатив номзод сифатида кўриб чиқишни таклиф қилди. Британия пойтахти мэрлигига номзодлардан бири Шон Бэйли Японияда ҳам коронавирусдан бир неча юз киши зарар кўргани ва унинг тарқалишидан ташвишда эканини билдирди. Ўз навбатида Токио мэри Юрико Коике Шон Бэйлининг Олимпия ўйинларини Лондонга кўчириш ҳақидаги таклифига танқидий фикр билдирди. “Бу масаладан шаҳар мэрлиги учун курашда ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш яхши эмас”, – деди Юрико Коике. Таъкидлаш жоиз, ХОҚ ҳали бу борада якуний қарорни қабул қилгани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Британия пойтахти бунгача 1908, 1948 ва 2012 йилларда ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг