UZ

Сўнгги янгиликлар

19:10Дмитрий Бивол: "Россияда жанг қилишнинг имкони йўқ" 0 18:48U-23 Осиё кубоги. Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 0 18:27Макс Холлоуэй Топурияга: "Тез орада кўришамиз, чемпион" 0 18:05Академик эшкак эшувчиларимиз лицензион турнирда қатнашишади 0 17:44WBО'нинг янгиланган рейтингида Бектемир Мелиқўзиев пастлади 0 17:21U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 0 17:00Петр Ян Махачев-Порье жанги ҳақида ўз фикрларини билдирди 0 16:382025 йилги МДҲ ўйинлари қаерда ўтказилиши расман эълон қилинди 0 16:16О'Мэлли Холлоуэйнинг нокаути ҳақида: "Вера билан шу ишни амалга оширмоқчи эдим" 0 15:54Ўзбекистон Суперкубогига "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қилади 0 15:49Яна бир ММАчимиз Али Абдель-Азизнинг менежерлик компанияси билан шартнома имзолади 0 15:32Уайт PFL ва UFCнинг таққосланиши ҳақида: "Менинг гримёркамда уларнинг турниридан кўра кўпроқ одам бўлганди" 0 15:10Карлос Алькараз Мадриддаги "Мастерс" турнирини ўтказиб юбориши мумкин 0 14:47Жим Миллернинг UFC 300 турниридан кейинги ҳолатини кўрдингизми? 0 14:24"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди 0

21 июл 14:14
Янгиликлар

Токио-2020, Қизиқарли!

Токио Олимпиадаси олдидан: 16 та медаль учун имкониятимиз, асосий рақиблар, фаворитлар ва кутилаётган медаллар

Токиода 32-ёзги Олимпия ўйинлари бошланишига саноқли кунлар қолмоқда.

Бунгача olamsport.com сайти орқали Олимпиадада қатнашадиган ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятларига бағишланган мақолани эътиборингизга ҳавола қилгандик. 

Бугун эса ўзбек спортчилари иштирок этадиган йўналишларда медаллар учун асосий даъвогарлар ҳақида гаплашамиз. 

Энг аввало мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар рўйхатини яна бир бор ёдингизга солиб ўтсак:

Бокс (11 та):

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров

-57 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов

-63 кг: Элнур Абдураимов

-69 кг: Бобоусмон Батуров

-75 кг: Фанат Қаҳрамонов

-81 кг: Дилшод Рўзметов

-91 кг: Санжар Турсунов

+91 кг: Баҳодир Жалолов

-51 кг: Турсуной Раҳимова

-60 кг: Райҳона Қодирова

-69 кг: Шаҳноза Юнусова


Эркин кураш (4 та):

-57 кг: Ғуломжон Абдуллаев

-74 кг: Бекзод Абдураҳмонов

-86 кг: Жавраил Шапиев

-97 кг: Магомед Ибрагимов


Юнон-рум кураши (4 та):

-60 кг: Элмурат Тасмурадов

-77 кг: Жалгасбай Бердимуратов

-87 кг: Рустам Ассакалов

-130 кг: Мўминжон Абдуллаев


Таэквондо (4 та):

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-80 кг: Никита Рафалович

-67 кг: Нигора Турсунқулова

+67 кг: Светлана Осипова


Оғир атлетика (4 та):

-67 кг: Адҳамжон Эргашев

-109 кг: Акбар Жўраев

-55 кг: Муаттар Набиева

-76 кг: Кумушхон Файзуллаева


Қиличбозлик (3 та):

Шпага, аёллар: Малика Ҳакимова

Сабля, аёллар: Зайнаб Дайибекова

Сабля, эркаклар: Шерзод Мамутов


Енгил атлетика (7 та):

Баландликка сакраш, аёллар: Светлана Радзивил

Баландликка сакраш, аёллар: Сафина Садуллаева

Босқон улоқтириш, эркаклар: Суҳроб Хўжаев

Узунликка сакраш, аёллар: Дарья Резниченко

Уч ҳатлаб сакраш, аёллар: Роксана Худоёрова

Уч ҳатлаб сакраш, эркаклар: Руслан Курбанов

Кўпкураш, аёллар, Екатерина Воронина


Дзюдо (11 та):

-60 кг: Шарофиддин Лутфиллаев

-66 кг: Сардор Нуриллаев

-73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев

-81 кг: Шарофиддин Болтабоев

-90 кг: Давлат Бобонов

-100 кг: Муҳаммадкарим Хуррамов

+100 кг: Бекмурод Олтибоев

-52 кг: Диёра Келдиёрова

-63 кг: Фарангиз Ҳожиева

-70 кг: Гулноза Матниязова

Аралаш жамоавий мусобақа


Сузиш (2 та):

100 м, эркин сузиш: Хуршиджон Турсунов

50 м, эркин сузиш: Наталья Критинина


Каноэда эшкак эшиш (4 та):

С-2 500 метр: Дилноза Раҳматова

С-2 500 метр: Нилуфар Зокирова

С-1 200 метр: Дилноза Раҳматова

С-1 200 метр: Нилуфар Зокирова


Академик эшкак эшиш (2 та):

LMX2X, 2000 метр: Собир Сафаралиев

LMX2X, 2000 метр: Шаҳбоз Холмирзаев


Спорт гимнастикаси (2та):

Яккалик дастур: Расулжон Абдураҳимов

Яккалик дастур: Оксана Чусовитина


Бадиий гимнастика (6 та)

Кўпкураш: Сабина Ташкенбаева

Гуруҳ машқи: (Нилуфар Шомуродова, Ксения Александрова, Динара Равшанбекова, Севара Сафоева, Камола Ирназарова)


Ўқ отиш спорти (2 та):

10 м, милтиқ: Мухтасар Тоҳирова

50 м, милтиқдан 3 ҳолатда: Мухтасар Тоҳирова


Велоспорт (2та):

Гуруҳ пойгаси, эркаклар: Муроджон Холмуродов

Гуруҳ пойгаси, аёллар: Ольга Забелинская


Замонавий бешкураш (2та):

Яккалик, эркаклар: Александр Савкин

Яккалик, аёллар: Алисэ Фахрутдинова


Теннис (1 та):

Яккалик, эркаклар: Денис Истомин



Энди эса ўзбекистонлик спортчиларнинг имкониятлари ва ушбу йўналишда медаллар учун даъвогарлик қиладиган спортчилар ҳақида.

Енгил атлетика. Тан олиш лозим, Ўзбекистонлик енгил атлетикачилар Олимпиадада хеч қачон фаворит бўлишмаган. Осиё миқёсида эса атлетларимиз баъзи йўналишларда етакчи ҳисобланишади. Умумий олиб қараганда, енгил атлетикада АҚШ, Хитой ва кучли спринтерлари бор Ямайка, Кения каби мамлакатлар кучли. Айни пайтда Ўзбекистон енгил атлетика федерациясидаги муҳитни инобатга олсак, енгил атлетикада медалдан умид қилмасак ҳам бўлади. Биздаги маълумотларга қараганда, енгил атлетикачиларда ташкилий масалалар билан боғлиқ муаммолар юзага келган. Аммо, бу ҳақида ҳозирча ёзиб ўтирмоқчи эмасмиз. Токиода фақатгина мўжиза енгил атлетикачиларимизга бронза медалини тақдим этиб қолиши мумкин. 

Тахмин: медаль йўқ


Бокс. Ўзбекистон делегациясининг энг асосий умиди шубҳасиз боксчилардан. Чарм қўлқоп усталаримиз 11 нафар спортчи билан Олимпиадада қатнашишади. Уларнинг 8 нафари эркаклар, 3 нафари эса аёллар ўртасида баҳсларга киришади. Ўзбекистон бокс баҳсларида фаворит. Йигитларимизга Куба, Қозоғистон, Россия, Британия вакиллари ҳалал беришга уринишади. Қизларимиз эса кучли истак ва шижоат эвазига медаль учун уриниб кўришлари мумкин бўлади. Аммо бу ҳам қийин масала. 

Тахмин: 2 та олтин, 1 та кумуш, 2 та бронза.


Каноэда эшкак эшиш. Ушбу спорт турида Осиёда етакчилардан бири ҳисобланамиз. Аммо жаҳон миқёсида Европа мамлакатлари медаллар учун даъвогарлик қилишади. Фаворитлар - Венгрия, Испания, Германия. Бу сафар Олимпия ўйинларида Дилноза Раҳматова ва Нилуфар Зокирова иккита йўналишда юртимиз шарафини ҳимоя қилишади. Оптимистик рухда тахмин билдирадиган бўлсак, улардан битта бронза медалини кутиш мумкин. Аммо қизларимизнинг ҳозирда қандай формада эканлигини билмаймиз, шундай бўлсада, медалга илинишдан умид қиламиз. 

Тахмин: 1 та бронза


Академик эшкак эшиш. Жуфтлик баҳсларида биттагина лицензиямиз бор. Собир Сафаралиев - Шахбоз Холмирзаев тандеми медаль учун ҳаракат қилиб кўради. Лекин, "академик"лар ўртасидаги кураш асосан Британия. Германия, Австралия вакиллари ўртасида кечса керак

Тахмин: медаль йўқ



Велоспорт. Ольга Забелинская нима учун Ўзбекистон терма жамоасига олиб келинди? Албатта Олимпия ўйинларида натижа кўрсатиш учун. Бу йўлда унга АҚШ, Нидерландия каби мамлакат спортчилари рақобат қилишади. Муроджон Холмуродовга эса жуда қийин бўлади. Забелинскаядан камида бронза медали кутамиз. 

Тахмин: 1 та бронза


Қиличбозлик. Уч нафар спортчи билан қатнашамиз. Аввал ҳам таъкидланганидек қиличбозликда Корея, Россия, Япония, Франция ва Италия вакиллари етакчи. Агар қуръа омадли келса, Зайнаб Дайибекова ва Шерзод Мамутовдан нимадир кутишимиз мумкин. Аммо, лекин, бироқ...

Тахмин: медаль йўқ



Гимнастика. Спорт гимнастикасида Оксана Чусовитина ва Расулжон Абдуҳакимов баҳсларда қатнашишади. Оксана Чусовитинани медаллар учун курашишини кутамиз. Фаолиятини ватан учун қўлга киритилган Олимпия ўйинлари медали билан тугатиш жуда ажойиб бўларди. Аммо америкалик Симона Байлз, шунингдек Россия ва Нидерландиялик бир неча спортчилар унга ҳалал беришади. 

Бадиий гимнастикачиларимиз циклнинг асосий қисмини Россияда машғулотларда қатнашиб ўтказишди. Россиялик бадиий гимнастикачилар доим фаворит ҳисобланишади. Ахир рус дугоналаридан нимадир ўрганишгандир? :) 

Тахмин: медаль йўқ



Дзюдо. Делегациямиз учун дастлабки медалларни айнан дзюдочи полвонларимиздан кутамиз. Ҳозир 11 тоифада айнан қайси спортчимиз медаль қўлга киритиши ҳақида бирор нима дейин қийин. Кўп жиҳатдан қуръага кўп нарса боғлиқ. Дзюдода шубҳасиз мезбон японияликлар биринчи рақамли фаворит. Шунингдек Франция, Россия, Грузия вакиллари ҳам кучли. Шунингдек турли мамлакатларда маҳаллийлаштирилган грузин дзюдочилардан ҳам эҳтиёт бўлиш лозим. 

Тахмин: 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза



Замонавий бешкураш. Ушбу спорт турида илк маротаба қатнашамиз. Мазкур йўналишда икки нафар легионер спортчи Александр Савкин ва Алисэ Фахрутдинова Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Рио Олимпиадасида Австралия ва Россия вакиллари олтин медални қўлга киритишган экан. Бу сафар ҳам россияликлар медаль учун курашишади. 

Тахмин: медаль йўқ



Ўқ отиш. Ёш Мухтасар Тохирова икки йўналишда баҳсларда қатнашади. Бу Олимпиада Тохирова учун яхшигина тажриба вазифасини бажариши аниқ. Медаллар учун асосий кураш эса Италия, Германия, Хитой каби мамлакатлар орасида кечади. 

Тахмин: медаль йўқ


Сузиш. Агар Ўзбекистон сузиш федерацияси квалификацион мусобақа натижаларни сохталаштиргани фош бўлиб қолмаганида кўпроқ иштирокчиларимиз Токиога бориб "музқаймоқ еб келиш" имкониятига эга бўлишарди. Бахтга қарши, барчаси юзага чиқиб қолди ва Ўзбекистонда ўтказилган лицензион мусобақаларнинг барча натижалари бекор қилинди. Шундай бўлсада, Халқаро сузиш федерацияси томонидан савоб учун иккита йўналиш тақдим этилган. Ушбу икки нафар спортчимизга эса фақат ва фақат омад тилаймиз. Бундан бошқа нарса уларга ёрдам бериши қийин. 

Тахмин: медаль йўқ



Таэквондо. Тўртта лицензиямиз бор. Олимпиадада таэквондо вазнларида иштирокчилар кам. Ана шу жиҳат бизга ёрдам бериши мумкин. Баъзи йўналишларда баҳслар чорак финалдан бошланади. Биринчи ғалаба ярим финалга олиб чиқса, иккинчи ғалаба финални кафолатлайди. Таэквондода ярим финал эгалари бронзани нақд қила олишмайди. Шу сабабли, бор эътиборни жамлаб, камида иккита ғалабани ўйлайвериш керак. Таэквондода Жанубий Корея, Озарбайжон, Британия, Кот Д'Ивуар спортчиларидан эҳтиёт бўлиш лозим. Қуръага кўп нарса боғлиқ. 

Тахмин: 2 та бронза



Теннис. Кўплаб жаҳон юлдузлари Олимпиадада иштирок этишдан воз кечишмоқда. Аммо, Жокович, Медведев, Циципас, Зверев каби юлдузлар бор экан, Истоминдан фақатгина узоқроққа боришни кутишимиз мумкин. Агар Истоминнинг индивидуал маҳорати эвазига лицензия қўлга киритилмаганида, бугунги мақоламизда теннис ҳақида умуман гап-сўз бўлмасди. Ўзбек тенниси жар ёқасига келиб қолгани алоҳида мавзу.  

Тахмин: медаль йўқ



Оғир атлетика. Адҳам Эргашев ва Акбар Жўраевда медаль учун яхши имконият бор. Эргашевнинг вазнида Хитой ва Колумбия, Жўраевнинг вазнида эса Арманистон, Эрон, Польша вакиллари медаль учун курашишади. Қолган икки нафар қизимизда эса паст бўлсада имконият бор. Бронза учун курашиб кўрса бўлади. 

Тахмин: 1 та кумуш, 1 та бронза



Спорт курашлари. Эркин ва юнон-рум курашчиларимиздан ҳам Токиода кўп нарса кутамиз Айниқса "вольник"ларимиз ўзларини кўрсатишлари лозим. Бекзод Абдураҳмонов, Магомед Ибрагимов, "классик"ларда эса Тасмурадовдан умид катта. Курашда Россия, Эрон, Грузия, Куба ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари кучли ҳисобланишади. 

Тахмин: 1 та олтин, 2 та бронза.


Якуний оптимистик тахмин:

Олтин: 4

Кумуш: 2

Бронза: 10


Эслатиб ўтамиз, Олимпия ўйинлари 24 июлдан 8 августга қадар давом этади. Ўйинларнинг очилиш маросими эса 23 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Аввалроқ Миллий олимпия қўмитаси очилиш маросимида Оксана Чусовитина ва Бобоусмон Батуровнинг байроқдор бўлиши ҳақида эълон қилганди. 

Ўйинларнинг асосий қисми "Спорт ТВ" орқали, шунингдек "Тошкент" ҳамда "Дунё бўйлаб" телеканаллари орқали трансляция қилиниши кутилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг