UZ

Сўнгги янгиликлар

09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0

18 авг 07:06
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА

Токио Олимпиадасида қатнашган 7 нафар Миллий гвардия спортчилари тақдирланишди

Миллий гвардия қўмондони, генерал-маёр Р.Жўраев Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида иштирок этган Миллий гвардия спортчилари билан учрашди.

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Миллий Олимпия қўмитаси, Ўзбекистон қўл жанги федерацияси ҳамда Миллий гвардия таркибий ва ҳудудий бўлинмалари мутасаддилари, Токио олимпиадасида иштирок этган 7 нафар спортчи-ҳарбий хизматчилар, уларнинг ота-оналари ва мураббийлари иштирок этди.

Миллий гвардия қўмондони кириш сўзида давлатимиз раҳбарининг олимпиада ўйинлари иштирокчиларини тақдирлаш маросимида "Албатта, жаҳоннинг энг йирик спорт мусобақаси бўлмиш Олимпия ўйинларида иштирок этишнинг ўзи катта шараф ва масъулият. Буни барчамиз яхши тушунамиз. Бунинг учун қанча оғир довонлардан, машаққатли синовлардан ўтиш талаб этилади”, деган сўзларини ёдга олди.

Шунингдек, Миллий гвардия тизимидан мазкур мусобақаларда иштирок этган етти нафар мустақиллик йилларида туғилиб вояга етган боксчи ҳамда юнон-рум курашчилари, ўз иқтидори, салоҳияти билан миллионлаб қалбларни забт этгани ҳамда бокс бўйича энг оғир вазнда иштирок этган ҳарбий хизматчи Баходир Жалолов дунёнинг номдор спортчилари билан беллашиб, олимпиаданинг олтин медалини қўлга киритган ҳолда Ўзбекистон байроғини баланд кўтарилишига ва мадҳиямиз янграшига муносиб ҳисса қўшгани алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг Миллий гвардия қўмондонининг Олимпиада иштирокчилари ва уларнинг мураббийларини рағбатлантириш тўғрисидаги буйруғи ўқиб эшиттирилди. Унга кўра Олимпиадада иштирок этган етти нафар ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси шаънини муносиб ҳимоя қилиб ҳарбий хизматчи ва ходимлар орасида шахсий намуна кўрсатганликлари ҳамда Олимпия спорт турларини оммалашишига қўшган ҳиссалари учун Алвон берет кийиш ҳуқуқи берилди.

Шунингдек, лейтенант Баҳодир Жалолов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бибринчи даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совға билан;

Лейтенант Рахимова Турсуной, лейтенант Қодирова Райҳона ва лейтенант Батуров Бобо-Усмонлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг иккинчи даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони ва қимматбахо совғалар билан;

Катта лейтенант Элмурат Тасмуратов, Оддий аскарлар Жалғас Бердимуродов ва Элнур Абдураимовлар Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ИИИ даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шу билан бирга ушбу спортчиларнинг Олимпия ўйинларида иштирок этиши учун ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган, бокс бўйича Ўзбекистон Миллий терма жамоаси катта мураббийи Тўлқин Қиличев ва бокс бўйича мураббий, Миллий гвардия ихтисослаштирилган ўқув маркази катта ўқитувчиси маёр Элшод Расулов, Спорт курашлари бўйича ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаби мураббийси Равшан Рўзиқулов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг ИИИ даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тадбир якунида сўз олганлар томонидан ҳалқимиз учун юксак ғурур бахш этиб, Янги Ўзбекистонимизга янги ғалабаларни туҳфа этган спортчиларимизга самимий тилаклар ва Париж–2024 ёзги Олимпия ўйинларида ўзларининг зафарли юришларини давом эттириб, Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишларига ишонч билдирди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг