UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

23 мар 17:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Том Аспиналл Алекс Перейра билан жанг учун гонорарини кўтаришларини истайди

Британиялик нафақадаги чемпион Том Аспиналл UFC раҳбарияти олдига талаблар қўя бошлади.

Агар Алекс Перейра оғир вазнда вақтинчалик UFC чемпионлик камари учун кечадиган жангда Сирил Ганни мағлуб этса, амалдаги дивизион чемпиони бразилиялик билан ўтказиладиган бирлаштирувчи жанг учун гонорарини сезиларли даражада оширишни талаб қилади.

Бу ҳақда яқиндан бери британиялик оғир вазнли жангчининг манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган промоутер Эдди Хирн Pro Boxing Fans`га берган интервьюсида маълум қилди.

"Агар оғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвони учун Том Аспиналлни Алекс Перейрага қарши жанг қилдирмоқчи бўлсангиз, унга ҳурмат кўрсатинг. Агар банкда юз миллион бўлса, менга бир миллион таклиф қилманг. У амалдаги чемпион. Бу кулгили. Нимадир қилишга тўғри келади. Ҳозир улар жуда ёмон аҳволда", - деди Хирн.

Оғир вазн тоифасида Алекс Перейра ва Сирил Ган ўртасидаги чемпионлик жанги 14 июнь куни Оқ уйдаги UFC турнирида бўлиб ўтади. Том Аспиналл эса яқинда берган интервьюсида ҳозирча тўлиқ машғулот жараёнини давом эттира олмаслигини, чунки кўз операциясидан кейин яна тўрт ой спарринглардан тийилишини айтди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг