27 авг 11:46
Янгиликлар
Бокс/ММА
Том Аспиналл UFCдан кетиши ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
UFC оғир вазн тоифаси чемпиони Том Аспиналл ташкилотни тарк этиш нияти йўқлигини маълум қилди.
Британиялик жангчи бу баёнотни мураббийи Стипе Дрвиш ижтимоий тармоқдаги жонли эфирда чемпион гўё UFCда иштирок этишни давом эттиришни истамаётгани ҳақида айтганидан сўнг берди.
"Мен UFCдан кетмаяпман. Бу ҳақда ҳеч қачон бирор интервьюмда гапирмаганман. Бугун бошқалар томонидан менга нисбатан айтилган ҳар қандай гап ҳақиқатга тўғри келмайди.
Ҳозир кўзимдаги жароҳатдан тикланяпман ва менинг ягона устувор вазифам — октагонга қайтиш ҳақида ўйлашдан олдин тўлиқ соғайиб олишдир", — деб ёзди Аспиналл ижтимоий тармоқда.
Ҳавола :
Манба : MMA Junkie
Фикрлар