UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

17 сен 19:40
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

Тони Фергюсоннинг даври тугади(ми)? Кетма-кет беш мағлубият — шармандалик

Теглар :  Тони Фергюсон
Нейт Диазга гап йўқ. У ўз қоидаларига кўра UFC'даги фаолиятини якунлади.

UFC 279 турнирини ММАнинг тирик афсоналари бўлган Нейт Диаз ва Тони Фергюсон ўртасидаги жанг якунлаб берди. Агар Хамзат Чимаев ўзининг ортиқча 3,5 кг вазни билан ҳамма нарсани ўзгартириб юбормаганида, Диаз “Борз” билан, Фергюсон эса Чимаевнинг собиқ рақиби Ли Жинлиангга қарши октагонга кўтарилган бўларди. Нейт Диазнинг сўзларига кўра, матчмейкерлар анча олдин ўтказилиши керак бўлган ва ҳамма кутиб юрган учрашувни ташкиллаштирдилар.

Диаз беш раундлик жангга тайёргарлик кўрган бўлса ҳам, "Эл Кукуй" хитойлик билан уч раунд жанг қилиши керак эди. Тони охирги тўртта жангида мағлуб бўлиб катта таназзулга учраганига қарамасдан, қоғозда фаворитлигича қолди. Нейт эса сўнгги тўртта жангдан учтасида мағлубиятга учраганига қарамасдан у барча курашларида рақобатбардош жанглар ўтказди. Уни мағлуб қилганлар рўйхатида топ жангчилар: Конор Макгрегор, Хорхе Масвидал ва амалдаги UFC чемпиони Леон Эдвардс бор.



Тони-Нейт баҳси бир сценарий бўйича давом этди. Жанг бир томонлама зарбалар билан паст темпда бошланди. Фергюсон Диазга қарши лоу-кик усулида курашни бошлади, лекин баҳс бошланганига бир ярим дақиқа бўлганда "Эл Кукуй" оёғидан жароҳатланди. Нейт охирги беш дақиқада кетма-кет зарба беришни бошлади ва шу ҳаракатлари сабаб раундни ўзининг фойдасига ҳал қилди. Иккинчи раунд ҳам худди биринчисидек бўлди. Фергюсон оёқлари, Диаз эса қўли билан ҳужум қилишга ўтди. Бироқ, "Эл Кукуй" енгилишни бошлади. Раунднинг охирги дақиқасига келиб Фергюсон кўзининг ёнидан жароҳатланди. Ҳаммаси янада ёмонлашди. Тони Диазнинг зарбаларини қайтара олмай қолди, натижада унинг ҳужумидан қочишни бошлади. Аммо Нейт буни жангни давом эттиришга қарши бўлаётган ҳолатга айлантириб юборди. Фергюсон тиз чўкмади, канвасда ҳам ётиб қолмади. Шунга қарамасдан, улар бир-бирларига етарли даражада ҳурмат кўрсатишди.


Шунингдек, бу энди қонхўр Тони Фергюсон эмаслиги ҳам ҳаммага аён эди. Бунинг ўрнига биз "Эл Кукуй"нинг юмшоқ версиясини кўрдик. Тўртинчи раундда Диазнинг устунлиги яққол кўзга ташлана бошланди, шу сабабли Тони умидсиз қадамлар билан жангни бошлади. Нейт унга қарши «гильотин» усулини қўллади, натижада ҳакам Марк Годдарт аралашишга мажбур бўлди ва шу тариқа ҳаммасини якунланди.

Шу тариқа, Нейт Диаз Фергюсонни мағлуб қилди ва ўз қоидалари асосида UFC'даги фаолиятини якунлади. Тони эса ниҳоят жангчи сифатида тугагани кўрсатди. Дивизиондаги топ 15 таликка ҳам кирмаган бирорта жангчига қарши ҳеч бир баҳсни ўзининг фойдасига ҳал қила олмади. Ҳаммаси бўлиб "Эл Кукуй" кетма-кет бешта мағлубиятга учради. Бу чалкашлик эмас, балки ҳаммаси якунланганини кўрсатади. Тони, шармандаликни давом эттиришнинг нима кераги бор?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг