UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Тренд: Ўзбек ММА юлдузлари 80-йилларда қандай кўринишда бўлишарди? (ФОТО) 0 18:22Саншеш Испания клуби билан келишувга эришмоқда 0 17:46Магнус Карлсен Жавоҳир Синдаровнинг Гукешга қарши ўйини учун тахминини айтди 0 17:12Конор Бенн Райан Гарсияга қарши жанг олдидан тарозидан ўтгач, 8 соат ичида деярли 15 кг вазн йиғди 0 16:43Осиё ва Пара Осиё ўйинларига кузатиш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 16:01Ван Дейк Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин 0 15:29"Битта жанг ва отанг озод". Конор UFC'дан кейин қаерга кетишини айтди 0 14:45Богдан Гусков: "Анкалаев — энг кучли ярим оғир вазнли жангчи, аммо..." 0 14:14Осиё ўйинлари-2026. Ўзбекистон байроқдорлари ким бўлиши аниқ 0 13:48Расман. "Арсенал" 17 ёшли грузиялик футболчи билан шартнома имзолади 0 13:07Пётр Ян Мераб Двалишвилига суғурта қилдириб қўйишни маслаҳат берди 0 12:36Усик фаолиятидаги энг қийин рақибни айтди. Бу на Фьюри ва на Верховен 0 12:15Бугун Hungary Grand Slam 2026 турнирида Муроджон ва Элбекка мухлислик қиламиз 0 11:44Мбаппе: "Месси каби 39 ёшимда ўйнашимни кўра оламанми? 100 ёшгача ўйнашга тайёрман!" 0 11:13Райан Гарсия ва Конор Бенн вазн ўлчаш маросимида ҳозир бўлди 0

14 июн 10:52
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия - Гэтжи жангини ким суғурта қилиши расман маълум бўлди. У тарозидан ҳам ўтди + ФОТО

Қизиғи шундаки, захира жангчисининг ўзи ҳам UFC Freedom 250 турнирида октагонга чиқади ва агар, Топурия ёки Гэтжидан бири жангга чиқа олмаса, бир оқшомда иккита жанг ўтказган аралаш яккакураш устасининг тарихга киришига гувоҳ бўлишимиз мумкин.

Ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар, Стив Гарсияга қарши жанг билан Оқ уйдаги байрам турнирининг кардини очиб берадиган Диего Лопес Илия Топурия ва Жастин Гэтжи ўртасидаги чемпионлик жанги бўлиб ўтадиган оқшомнинг асосий жангининг захира иштирокчиси деб эълон қилинди.

Ярим енгил вазн тоифаси меъёридан муваффақиятли ўтган бразилиялик жангчи вазн ўлчаш жараёни якунида яна саҳнага қайтиб, иккинчи марта, энди спорт формаси ва шляпада, тарозида 69.85 кг натижа кўрсатганидан сўнг, ташкилот вакиллари бу ҳақда расман хабар беришди. Лопес тарози маросимига икки мартта ва икки хил кўринишда чиққан.

Шу тариқа, Диего Лопес Илия Топурия ва Жастин Гэтжи енгил вазнда амалдаги ва вақтинчалик UFC камарларини бирлаштириши керак бўлган байрам тадбирининг асосий жангини сўнгги дақиқагача суғурта қилади. Назарий жиҳатдан, бразилиялик спортчи Америка мустақиллигининг 250 йиллигига бағишланган шоуни очиб ва ёпиб, иккита жанг ўтказиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг