UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43RIZIN чемпиони Ражабали Шайдуллаев Волкановски билан жанг қилиш ниятида 0 18:11Хамзат Чимаев Шон Стриклендни исталган вазнда жангга чорламоқда 0 17:33"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин 0 16:46Дзюдочиларимиз Abu Dhabi Grand Slam 2026 турниридаги рақибларини билиб олишди 0 16:02Маҳмуд Мурадов Темировнинг мағлубиятига муносабат билдирди + ФОТО 0 15:17Двалишвили мағлубиятдан сўнг: "Бу машинани тўхтатиб бўлмайди" 0 14:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Қувайт клубини қабул қилади 0 13:56Манба: UFC 2027 йилда Россияда турнир ўтказиши мумкин 0 13:15Бугун оғир атлетикачиларимизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки бошланади 0 12:33Янгиланган UFC рейтингида Богдан Гусков кўтарилди 0 11:48Ямалнинг отаси аэропортда официант қизнинг юзига тупуриб, эркак кишига стул отди 1 11:03Синдаров Clutch Chess турниридаги иштирокини муваффақиятли бошлади 0 10:22Toray Pan Pacific Open Tennis. Раҳимова дунёнинг 33-ракеткасини мағлуб этди 0 09:31Ўзбекистон ва Хитой крикет соҳасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқмоқда 0 08:39Англия лига Кубоги. 4-даражали лиганинг 18-ўриндаги жамоаси "Арсенал"ни турнирдан чиқариб юборди 0

13 сен 12:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия октагонга қайтишга тайёр эмас!

Илия Топуриянинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Хесус Галло шундай фикрда.

Мураббий UFC`нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони октагонга қайтишга тайёрлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Аввалроқ бу ҳақда лига раҳбари Дана Уайт хабар бериб, "Эл Матадор"нинг эҳтимолий рақиблари сифатида Жастин Гэтжи ва Пэдди Пимблеттни тилга олган эди.

"Мен учун бу янгилик. Дана нимани назарда тутаётганини ва қандай маълумотларга таяниб бундай баёнотлар бераётганини билмайман. Ҳозир биз машғулотларни бошлаш ва аста-секин тўлиқ машғулот лагерига қайтишга эътибор қаратганмиз. Айни дамда октагонга қайтиш бизнинг асосий вазифамиз эмас.

Очиқчасига айтганда, Илия ҳақиқатан ҳам жуда яхши тикланмоқда, аммо биз ҳали тўлиқ машғулот лагерини бошлаганимиз йўқ. Қолаверса, биз ҳали ММА бўйича машғулотларни ҳам чинакамига бошламадик", — деди испаниялик мутахассис Хорхе Эброга берган интервьюсида.

Аввалроқ Топуриянинг менежери Малки Кава улар Пимблетт билан жанг қилишдан манфаатдор эмасликларини ва фақат жорий йилнинг июнь ойида бирлаштирувчи жангда муддатидан олдин мағлуб бўлган Гэтжи билан зудлик билан реванш ўтказишни кутаётганликларини маълум қилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг