UZ

Сўнгги янгиликлар

20:13Усман Нурмагомедовнинг UFC`даги потенциал рақиби маълум 0 19:42Василий Ломаченконинг қачон рингга қайтиши аниқ бўлди 0 19:11Родри жароҳати сабабли "Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинини ўтказиб юборади 0 18:30Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 17:17Расман! Тим Цзю Эрисланди Лара билан WBA камари учун жанг қилади 0 17:06Ўзбекистонда 10 минг қадам юрган фуқаролар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиши мумкин 0 16:35Рафинья де Мигелнинг ўлими ҳақида: "Бу ҳар ким билан содир бўлиши мумкин" 0 16:04Жалгасбай Бердимуратовнинг PFL Moscow турниридаги рақиби аниқ бўлди ПОСТЕР 0 15:31Жон МакКарти UFC ҳакамларининг гонорарларини очиқлади 0 15:00UWW 2027 йилги рейтинг турнирлари тақвимини эълон қилди 0 14:29Бруну Фернандеш Кэррик уни захирада қолдиргани ҳақида: "Бу тўғри қарор эди" 0 13:58UFC рейтинги янгиланди: Нолан Топ-10, Смит Топ-15`да 0 13:27Ҳасанбой Дўсматов IBA.Pro чемпионлик камари учун жанг қилади. Рақиб, сана ва манзил аниқ! 0 13:06Zuffa Boxing 13. Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматовнинг рақиблари маълум (Тўлиқ кард) 0 12:35Нойер Чемпионлар лигасидаги ўйинлар сони бўйича рекордчига айланди 0

06 фев 09:17
Янгиликлар

Бокс/ММА

Топурия рафиқаси билан сулҳ тузди, у октагонга қайтишга тайёрланмоқда

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Илия Топурия собиқ рафиқаси Жоржина Узкатеги билан келишиб олди.

Томонлар судда ўзаро даъволардан воз кечиб, муносабатларни ўзаро манфаатли шартлар асосида ҳал қилишди, деб хабар бермоқда Испаниянинг Marca нашри.

Вазиятдан хабардор манбаларнинг маълумотларига кўра, Узкатеги АҚШдаги бир нечта технологик стартапларнинг эгаси бўлгани учун ён босган, уларни бошқариш жойида шахсан иштирок этишни талаб қилади. Топуриянинг ҳуқуқшунослари эса бир ярим ёшли қизларини Испаниядан олиб чиқишга суд орқали тақиқ қўйишга муваффақ бўлган.

Топурия, шунингдек, ўз позициясини юмшатишга рози бўлди, чунки агар суд жараёни яна бир неча ой ёки ҳатто бир йилга чўзилса (бу ҳақиқатга яқин эди), у жуда узоқ танаффус туфайли UFC чемпионлик камарини йўқотиши мумкин эди.

Айни пайтда Топурия машғулотларни бошлаган ва 14 июнь куни Оқ уйда бўлиб ўтадиган UFC турнирида октагонга қайтишни кутмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг