08 мар 22:19
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тўрабек Хабибуллаев лицензион турнирдаги ғалабали юришини давом эттирди
Италиянинг Бусто-Арцизио шаҳрида бокс бўйича Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари учун илк лицензион турнир ўтказилмоқда.
Ушбу мусобақа доирасида Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Тўрабек Хабибуллаев (-80 кг) навбатдаги жангини ўтказди.
Ҳамюртимизга бу сафар полшалик Рафал Перcзйнски рақиблик қилди. Аҳамиятлиси, бу жангда Хабибуллаев ҳакамларнинг якдил қарори билан 5:0 ҳисобида зафар қучди ва кейинги босқичга йўл олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар