10 мар 19:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Тўрабек Хабибуллаев лицензион турнирнинг чорак финалига йўл олди!
Италияда бокс бўйича Париж Олимпиадаси лицензияси учун турнир ўтказилмоқда.
Мусобақада -80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган ҳамюртими Тўрабек Хабибуллаев бугун франциялик Йоерлин Цезарга қарши рингга кўтарилди ва 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Тўрабек бу орқали чорак финалга йўл олди. Энди у навбатдаги жангини эртага лицензия учун ўтказади.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар