UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Дана Уайт Хамзат Чимаевнинг жанг белгилаш ҳақидаги илтимосига изоҳ берди 0 19:02Жорий мавсум "Барселона" сардори ким бўлади? 0 18:30Эдсон Барбоза фаолиятини якунлади 0 17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0

14 май 18:00
Янгиликлар

Енгил атлетика

Тошкент нуфузли халқаро турнирга мезбонлик қилади

Теглар :  World AthleticsUNG Meeting
Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси томонидан расман тан олинган мусобақа World Athletics қитъа босқичи - UNG Meeting бронза даражасидаги халқаро турнирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда федерация вакиллари, Божхона қўмитаси масъуллари, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Унда Марказий Осиё енгил атлетика ассоциацияси бош котиби Алексей Кондрат 15 май куни бўлиб ўтадиган мазкур турнирга тайёргарликнинг бориши ҳақида журналистларга ахборот берди.

UNG Meeting мусобақасида мамлакатимизнинг етакчи спортчилари, шунингдек, хорижий мамлакатлардан, хусусан, Озарбайжон, Эфиопия, Грузия, Эрон, Исроил, Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Украина, Туркия, Марокаш, Судан каби 13 та давлатдан таклиф этилган етакчи енгил атлетикачилар иштирок этади.

Мазкур турнирда иштирок этиш спортчиларга шу йил 13-21 сентябрь кунлари Япония пойтахти Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳамда муҳим очколарни жамғариш орқали жаҳон рейтингида ўз мавқеини ошириш имконини беради.

Мазкур турнир Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси, Спорт вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Миллий олимпия қўмитаси томонидан ўзаро ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг