UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

16 дек 13:49
Янгиликлар

Кураш

Тошкент Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш мусобасига мезбонлик қилади

Эртага пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун жаҳон профессионаллар серияси ("World Seriyes Pro") турнирининг финал баҳслари бўлиб ўтади.

“Универсал” спорт саройида ўтказиладиган ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг энг кучли полвонлари 10 та вазнда – эркаклар -66, -73, -81, -90, -100, +100 килограммда, аёллар -52, -63, -78, +87 кило оғирликларда ўзаро куч синашади.

Соврин жамғармаси 170 минг АҚШ долларидан иборат турнирда иштирок этадиган бир қатор давлатларнинг спорт делегациялари юртимизга етиб келмоқда. Бугун, 16 декабрь куни халқаро турнир ўтказилиши олдидан техник қўмита, ҳакамлар ва чет эл спорт делегация вакиллари иштирокида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтади.

Бугунгача "World Seriyes Pro" турнирида қатнашадиган Жанубий Африка, Эрон, Тожикистон, Ҳиндистон, Россия, Молдова каби давлатларнинг терма жамоалари юртимизга етиб келди. Уларни пойтахт аэропортида Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан бириктирилган ташкилий қўмита аъзолари тантанали кутиб олди.

Хорижий давлатларнинг спорт делегацияларининг ташрифи давом этмоқда.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг