UZ

Сўнгги янгиликлар

13:37Шахматчиларимизнинг олтинчи раунддаги рақиблари анчайин жиддий! 0 12:31Маҳмуд Мурадов Роман Долидзедан учралган мағлубиятни изоҳлади (ВИДЕО) 0 11:11Швейцария. Беҳруз Каримов голли пас берди, "Лугано" йирик ғалабани тантана қилди 0 10:47Осиё ўйинларида иштирок этувчи теннисчиларимиз орасида Камилла, Мария ва Полина йўқ! Нега? 0 09:43Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: 6-тур жуфтликлари билан танишинг 0 09:23Осиё ўйинларининг иккинчи кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокидан ОНЛАЙН 0 08:54Чирчиқда ўзбек жанг санъати бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:21ХХ Осиё ўйинлари. Икки ММАчимиз финалда! 0 07:34XX Осиё ўйинлари. Биринчи кундан кейин Хитой яққол пешқадам, Қозоғистон илк кундаёқ 6 та медаль қўлга киритди 0 07:03"11 киши 9 кишига қарши ўйнаганини тасаввур қилиб кўринг". Моуринью — "Реал"нинг "Атлетико"га қарши ўйини ҳақида 0 20:50Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Венгрия йирик ҳисобда мағлуб этилди, қизларимиз АҚШ билан муҳим дуранг қайд этишди 0 20:45Осиё ўйинлари. Мусобақанинг иккинчи кунида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчилар рўйхати маълум бўлди 0 17:30Осиё ўйинларининг илк кунини битта медаль билан якунладик 0 13:30Ўзбекистон Аичи-Нагоя Осиё ўйинларидаги илк медалини қўлга киритди 0 09:57"Бу адолатдан эмас". Рафинья "Олтин тўп" номинантлари рўйхатида йўқлиги ҳақида гапирди 0

24 мар 21:39
Янгиликлар

Самбо

Тошкент самбо бўйича 2021 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

Теглар :  Самбо
Бугун, 24 март куни Москва шаҳрида ўтказилган Халқаро самбо федерацияси ижроқўм йиғилишида ушбу қарорга келинди.

Самбочилар учун йилнинг энг муҳим мусобақаси ҳисобланадиган жаҳон чемпионати Ўзбекистон пойтахтида 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади. 

Аввалроқ, ушбу жаҳон чемпионати мезбони сифатида Москва шаҳри эълон қилинганди. Бироқ, Спорт арбитраж суди (CAS) қарори сабаб Россия икки йил давомида жаҳон чемпионатлари ва Олимпия ўйинлари ўтказиш учун даъвогарлик қила олмайди. Шу сабабли, Халқаро самбо федерацияси ва Россия самбо федерацияси ушбу мусобақани бошқа мамлакатда ўтказиш қарорига келишди. 

"Биз жаҳон чемпионатини ўтказиш учун Ўзбекистон самбо ассоциациясидан таклиф олдик. Тошкентда 2025 йилги ёшлар Осиё ўйинлари ўтказилишини ёдда тутган ҳолда, ушбу мусобақани Ўзбекистонда ўтказиш имкониятини мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман", - деди йиғилиш давомида Халқаро самбо федерацияси президенти Василий Шестаков. 

Осиё самбо уюшмаси президенти Аламжон Муллаев эса самбо бўйича жаҳон чемпиони Тошкент учун ёшлар Осиё ўйинлари учун ўзига хос синов вазифасини бажаришини таъкидлаб ўтди. 

"2025 йилда Ўзбекистонда илк маротаба ёшлар ўртасида Осиё ўйинлари ўтказилади. Шу сабабли, ушбу мусобақада Осиё Олимпия Кенгаши вакиллари ҳам қатнашишади. Мусобақа ёшлар Осиё ўйинлари учун тест турнир вазифасини бажаради".

Осиё самбо уюшмаси раҳбари шунингдек, жаҳон чемпионатининг ташкилий қўмитаси мусобақа қатнашчиларига виза билан боғлиқ масалаларда ҳам ёрдам кўрсатилишини айтиб ўтди. 

"Пандемия билан боғлиқ юзага келган қийин вазият сабаб, Ўзбекистонда элчихонаси йўқ мамлакатларга виза билан боғлиқ кўмак берилади. Улар аэропортнинг ўзидаёқ виза олишлари мумкин бўлади. Элчихонаси бор мамлакатлар учун эса виза бериш жараёни тезлаштирилади. Бу мусобақа қатнашчиларининг сони янада ошишига хизмат қилади", - деди Аламжон Муллаев. 

Шу тариқа, Тошкент шаҳри бу йил самбо бўйича икки йирик мусобақага мезбонлик қилади: биринчиси июнь ойида Осиё чемпионати бўлса, иккинчиси ноябрь ойида жаҳон чемпионатидир. 

Ўзбекистон самбо ассоциацияси матбуот хизмати

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг