UZ

Сўнгги янгиликлар

19:40«Валуевни нокдаун қилишимга йўл қўйишмаган. Поветкинга эса ютқазмаганман. Жалолов Итаумани ютади» — Руслан Чагаев афсонавий жанглар, жароҳатлар ва оғир вазннинг янги авлоди ҳақида 0 19:05Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда 0 18:41Макгрегор Холлоуэйдан устун жиҳатларини айтди 0 18:05Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаев ва Илия Топуриянинг мағлубиятларига муносабат билдирди 0 17:22"Октагондан ташқарида UFC’дагидан ҳам кўпроқ даромад топмоқда". Хирн Том Аспиналл ҳақида гапирди 0 16:59Европанинг 4 та клуби скаути ўзбекистонлик футболчини кузатди 0 16:19Нодирбек Абдусатторов: "Бу аламли бўлган эди..." 0 15:51Султонов Загребдаги турнирнинг 1/4 финалига чиқди 0 15:22Яна бир эркин курашчимиз RAF билан шартнома имзолади, у юлдузли кардда жанг қилади 0 14:49Ўзбекистон терма жамоаси машғулотида тўрт футболчимиз умумий гуруҳда шуғулланмади 0 14:12Дзюдочиларимиз иштирокида ўтадиган Qingdao Grand Prix 2026 турнирига қуръа ташланди 0 13:46Жангга икки кун қолганида Нурсултон Рўзибоевнинг ҳолати қандай? (ФОТО) 0 13:00Фарғонада Олимпиада чемпиони номидаги бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди 0 12:34Конго ДР бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда таваккал қилишимизга тўғри келади, чунки..." 0 12:03Шон О`Мэлли Оқ уйдаги жанги учун қанча гонорар олганини очиқлади 0

23 сен 11:41
Янгиликлар

Тадбирлар

Тошкент шаҳрида "Автомобилсиз кун" нишонланди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Жорий йилнинг 22 сентябри Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан жаҳон миқёсида "Автомобилсиз кун" сифатида белгиланган.

Шу куни автотранспорт эгалари автомобиль ва мотоцикллардан фойдаланмасдан, соғлом турмуш тарзини танлаб, режа қилган манзилларига велосипед ёки пиёда боришга ҳаракат қилишади. Бу билан улар ушбу кунда соғлом турмуш тарзига ошно тутиниш баробарида ҳеч бўлмаса бир кунга ҳавони автомобиллардан чиқадиган заҳарли газлардан тозалашга ўз ҳиссаларини қўшишни мақсад қилишади.


Ўзбекистонда ҳам бугун кўплаб юртдошларимиз ўзларининг шахсий автотранспортларидан фойдаланмасдан, пиёда ва велосипедда ҳаракатланиб, бошқа ҳаракат иштирокчиларига ҳам бир кун автомобилсиз юришни, соғлом турмуш тарзини танлашни тавсия қилишмоқда.

Мазкур жараёндан Туризм ва спорт вазирлиги жамоаси ҳам четда қолмади. 22 сентябрь куни вазирлик биносида турли корхона ва ташкилотларнинг ходимлари, қолаверса туризм ва спорт мавзуларини кенг ёритиб келаётган оммавий ахборот воситалари ходимлари жам бўлишди. Улар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Азиз Абдухакимов бошчилигида #avtomobilsizbirkun челленжи доирасида вазирлик биносидан бошлаб то Эко-парккача бўлган масофани велосипедда босиб ўтишди. Улар пойтахтимизнинг марказий кўчалари бўйлаб қарийб 6 километр масофани босиб ўтган ҳолда юртдошларимиз учун ўзига хос намуна вазифасини ўтаб беришди.


- Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 22 сентябрь Ўзбекистонда “Автомобилсиз кун”, деб белгиланган, - дейди Азиз Абдуҳакимов. - Биз бу санани ўтган йили ҳам кенг нишонлашга ҳаракат қилганмиз. Бу йил эса “Автомобилсиз кун” доирасидаги тадбирларни янада кенг қамровда ташкил этдик. Хусусан, бу йил барча ҳудудларни, ҳаттоки хориждаги дипломатик корпусларимизни ҳам ушбу сана муносабати билан ташкил этилаётган челленжларимизга жалб қилдик. Бизни оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳам ҳар томонлама қўллаб-қувватлаган ҳолда #avtomobilsizbirkun челленжида фаол иштирок этишганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишни истардим. Бу жараёнда кўплаб вазирлик ва идоралар, корхона-ташкилотларнинг раҳбар ходимлари “шахсий намуна” тамойили асосида ўз иш жойларига пиёда ёки велосипедда бориб, юртдошларимиз учун намуна кўрсатишганлиги ҳам таҳсинга лойиқ. Ушбу тадбиримизнинг аҳамиятли жиҳатларига эътибор қаратадиган бўлсак, аввало бу экологиямизга жуда ҳам ижобий таъсирини кўрсатади. Шу билан биргаликда “Автомобилсиз кун” аксияси аҳолининг алтернатив транспорт воситаларидан фойдаланиш кўникмасини шакллантиришга ёрдам беради. Ва энг муҳим жиҳатлардан яна бири, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини оммалаштиришда муҳим воситалардан бири бўлиб хизмат қилади.



Велосайр якунида челленж иштирокчилари Эко-парк бўйлаб пиёда сайр қилишди ва бу орқали халқимиз орасида пиёда юриш, унинг инсон саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этишини ҳам кенг тарғиб қилишди.


Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг. 

Муаллиф: Алимурод Мамадаминов

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг