UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44"Энтони Жошуа, шубҳасиз, жаҳон боксидаги энг катта юлдуз" - Эдди Хирн 0 19:23​Ўзбекистон МТЖ Қатарда йиғин ўтказади 0 19:02Царукян — Топурия ҳақида: "Жанг қила олмайман дейсан, лекин бундай гапларга вақт топасан. Сен масхарабозсан" 0 18:41"Агар Кроуфорд ҳақиқатан ҳам якунлаган бўлса, мен энди уни энг зўри деб ҳисоблайман" - Рой Жонс ким энг зўр боксчи эканлиги ҳақида гапирди 0 18:20"Царукян, шубҳасиз, Топурия учун муаммо яратади" - собиқ чемпион 0 17:59“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаради 0 17:38"Кимдир ростдан ҳам Жейк ғалаба қозонади деб ўйлаганмиди?" - Кормье Жошуа - Пол жанги ҳақида 0 17:17Илия Топурия: "Махачев билан жангимни ҳамма кўрмоқчи. Лекин Ислам..." 0 16:56MPL вице-президенти Жасур Алижонов ўз ММА Лигасига асос солди 0 16:35Аббосбек Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча" 0 16:14Бугун Бухорода ATFC ва Brave CF қўшма ММА турнири ўтказилади 0 15:53Разамбек Жамалов Рамзан Кадировнинг ўғли томонидан тақдирланди (ФОТО) 0 15:32Нурсултон билан жанги амалга ошмай қолган енгилмас "Гладиатор" UFC ростеридан чиқарилди 0 15:11ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни амалга оширмоқчи 0 14:50"Qatar Weightlifting Cup". Нигора Абдуллаева терма жамоамизга 3 та медаль тақдим этди + ФОТО 0

10 мар 18:53
Янгиликлар

Бошқалар

Тошкентда крикет бўйича тренерлар тайёрлашнинг иккинчи босқич ўқув-семинари ўтказиляпти + ФОТО

Оммавийлиги жиҳатдан футболдан кейин иккинчи ўринда турувчи ва бугунги кунга келиб жаҳоннинг 4 миллиарддан ортиқ аҳолисининг севимли спорт турига айланган крикет мамлакатимизда ҳам оммалашмоқда.

Ўзбекистон крикет федерацияси 2019 йилда ташкил этилган. Фаолиятига ҳали унча кўп бўлмаган крикет федерацияси томонидан ҳозиргача 6 та 13 ёшгача, 4 та 19 ёшгача, 4 та катталардан иборат ҳамда 1 та хотин-қизлар жамоалари ташкил  этилган.  

Бундан ташқари, Ўзбекистонда истиқомат қилиб, турли соҳаларда меҳнат қилаётган чет эллик мутахассислардан иборат 2 та жамоа ҳам шаклланган. Мамлакатимизнинг Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Бухоро ва Хоразм сингари вилоятларида ҳам жамоалар мавжуд. 

Ўтган давр мобайнида йиғилган жамоалар ўртасида крикет бўйича мусобақалар режага кўра ўтказилмоқда. Бундан ташқари ЎКФ томонидан айни пайтда крикет бўйича эркаклар ва аёллардан иборат терма жамолар шакллантирилиб, 2023 йилнинг 23 сентябрь - 8 октябрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган ёзги Осиё ўйинларига тайёргарликни бошлаб юборишган.

Яна бир қувонарли жиҳат, ўтган йилнинг 26 июль куни Буюк Британиянинг Бирмингем шаҳрида Халқаро Крикет Кенгаши (ICC)нинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Мазкур конгрессда крикет бўйича бажарилаётган ишлар сарҳисоб қилинди. 

Конгресс регламентига мувофиқ, крикет ривожланаётган мамлакатларнинг ICC га аъзолик масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ушбу конгрессда Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокамага қўйилди ва бир овоздан халқаро крикет кенгашининг аъзолигига 106-давлат сифатида қабул қилинди. 

Шундан сўнг ЎКФ нинг ривожланиши янги босқичга кўтарилди. Хусусан, Ўзбекистон Крикет федерацияси крикет бўйича икки босқичли мураббийларни (Level-1 Criket Coaching ) тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда 2022 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида вилоятларда жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактаблари мураббийларини жалб қилган ҳолда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказишди. 

Ушбу икки босқичли  ўқув-семинар иштирокчиларига Халқаро крикет кенгаши (ICC) томонидан юборилган покистонлик крикет бўйича олий тоифали тренер Тоҳир Муҳаммад  устозлик қилди.

Бугундан Халқаро крикет кенгаши (ICC) томонидан Ўзбекистонда Level-I ҳалқаро крикет мураббийлигига ўқитиш курсининг иккинчи босқичи ўтказилмоқда. Мазкур ўқув-курсини олий тоифали инструктор, ICC нинг Осиё мамлакатларида крикет спорт турини ривожлантириш бўлими бошлиғи, жаноб Иқбол Скандер (БАА) олиб бормоқда.  

Семинар иштирочилари уч кунлик ўқув-машғулотларни якунлагач, ICC вакилига имтиҳон топширишади ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар Халқаро Крикет Кенгашининг биринчи босқичли халқаро  крикет мурраббийси сертификатига эга бўлишади. 

Муҳим жиҳати, биринчи босқич халқаро крикет мураббийлик сертификатини қўлга киритган тренерлар нафақат мамлакатимизда балки хорижий давлатларда ҳам крикет бўйича тренер бўлиб ишлаш имкониятига эга бўлишади. 

Ўқув-семинар 13 мартга қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг