UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

11 май 17:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Тошкентда ўтадиган Octagon 87 турнири асосий кардининг бир нечта жанглари тасдиқланди + ПОСТЕР

Қозоғистоннинг Octagon League ташкилоти кейинги мусобақасини ҳам пойтахтимизда ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Хабар берганимиздек, 13 июнь куни "Ҳумо Арена"да ташкил этиладиган Octagon 87 турнирининг асосий жангида ҳамюртимиз Муҳиддин Мамажонов (16-6) Тожикистон вакили Фазлиддин Мадраҳимов (9-1)га қарши октагонга чиқади. Беш раундлик ушбу жанг енгил вазн тоифасидаги Interim (вақтинчалик камар) учун кечади. Бу икки аралаш яккакураш устасининг ўзаро учинчи жанги бўлади. Дастлабки баҳсда Мадраҳимовнинг қўли баланд келган бўлса, иккинчи жангда дуранг қайд этилган эди.

Оқшомнинг co-main event жанги оғир вазн тоифасида ташкил этилади. Чемпионлик камари ўртага қўйилаётган ушбу беш раундлик жангда ҳамюртимиз Азамат Нуфтиллаев (17-2) қозоғистонлик Айбек Эрметов (5-0)га қарши баҳс олиб боради. 

Асосий кард доирасидаги яна бир ўз тасдиғини топган жангда Анвар Гоюбов (5-1) тожикистонлик Жонибек Жабборов (5-1) билан ҳисоб-китоб қилади. Шунингдек, расмий постердан кўринибдек турибдики, Поп-ММА вакили, "правасиз" автомобил ҳайдаб қўлга тушган Жасурбек "Тайсон" Жўраев ҳам Octagon 87 турнирида октагонга чиқади. Ҳозирча унинг рақиби келтирилмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг