UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02Мозес Итаума Фрэнк Санчесга қарши чемпионлик камари учун жанг қилишдан бош тортди 0 17:40Теннисчимиз Саидаслам Фарходов Уимблдон U14 турнирида иштирок этяпти 0 17:25Макгрегор Доғистонда икки-уч йил машқ қилиш ҳақидаги саволга жавоб берди 0 16:41Даҳшат! Испания кетма-кет 36 та ўйинда мағлуб бўлмаяпти 0 16:05Саиджамшид Жафаров IBA Чемпионлар оқшомида жанг қилди 0 15:22Ҳукмова ҳамда Горбатова U23 Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритишди 0 14:40Конор Макгрегор эртанги жанги олдидан Алекс Перейрага мурожаат қилди 0 14:05Шерзод Темиров янги жамоаси билан шартнома имзолади 0 13:3013 йиллик тарих қайта ёзиладими? Макгрегор – Холлоуэй реванши дунё нигоҳида (мутолаа учун) 0 12:56АҚШ — Ўзбекистон ўртоқлик ўйини учун шахматчилар таркиби эълон қилинди 0 12:03UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими? 0 11:40"Шунчаки таътилга кетишимга қўйиб беринг". Де Брюйне — Бельгия терма жамоасидаги келажаги ҳақида 0 11:02Ойбек Касимов “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди 0 10:33Холлоуэй Конор Макгрегорга мурожаат қилди 0 09:58Юнон-рум курашчиларимиз Будапештдаги рейтинг турнирида қатнашади 0

12 апр 09:18
Янгиликлар

Таэквондо

Тошкентда таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати старт олди, бугун уч нафар ҳамюртимиз медаль учун баҳс юритади

Теглар :  Таэквондо
Пойтахтимиздаги "Олимпия шаҳарчаси"да қад ростлаган Яккакураш спорт мажмуасида таэквондо WТ бўйича узоқ кутилган ёшлар Жаҳон чемпионати старт олади.

Хабар берганимиздек, жорий йилги дунё биринчилигида 115 та мамлакатдан жами 1500 нафарга яқин спортчи ва мураббийлар иштирок этишмоқда. Ёш таэквондо усталари 20 та вазн тоифасидаги (йигитлар 10 та, қизлар 10 та вазн тоифасида) медаллар учун кураш олиб боришади. Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида 2009 йил 1 январдан 2011 йил 31 декабргача туғилган спортчилар иштирок этишади.

Бугун, мусобақанинг илк кунида йигитлар +78 кг, қизлар эса 46 кг, 59 кг вазн тоифаларидаги баҳсларда иштирок этишади. 

Унда юртимиз шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилишади:

Алишер Пак (+78 кг) 

Комила Султанова (46 кг) 

Виктория Денисенко (59 кг).


12 апрель куни учун дастур вақтлари:

9:00 — 13:30 (Саралаш босқичи)

14:30 — 16:30 (Нимчорак ва чорак финал босқичи)

16:30 — 17:30 (Ярим финал босқичи)

18:00 — 19:00 (Очилиш маросими)

19:15 — 20:15 (Финал босқичи).

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг