UZ

Сўнгги янгиликлар

08:24Александр Усик қачон расмий футбол ўйинида дебют қилиши ҳақида саволга жавоб берди 0 07:30Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" "Ал Насср"ни мағлуб этди 0 02:50UFC Paris: Асосий кард жангларининг барча натижалари бир саҳифада 0 02:39Кутилганидек ўтмаган ва Рўзибоевнинг ғалабали серияси барҳам топган жангдан ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 02:16Нурсултон Рўзибоев Майкл Пейжга имкониятни бой берди 0 23:20Турнир давомида икки жанги бекор бўлиб кетган, "Тайсон" ва Асадбек Саидов учун омадсиз ўтган Octagon 91 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 23:16Octagon 91: Асадбек Саидовнинг Саят Абдуалига қарши чемпионлик жанги якунланди 0 22:54Жасурбек "Тайсон"нинг жанги биринчи раунддаёқ якунланди, бироқ кутилмаган натижа билан! 0 22:33Ҳумоюн Тўхтамуродовга қарши жанг қилиши кутилган Фазлиддин Мадраҳимов Тошкентда тўлиқ жанг ўтказди 0 21:36Ислом Болтаев Тошкентда жанг қилди 0 19:38Богдан Гусков: "Нурсултон менинг дўстим бўлса ҳам, жангни имкон қадар холис таҳлил қилдим" 0 19:10"Барселона" Ҳамза Абделкарим бўйича қарор қабул қилди 0 18:42"Ислам Махачев учун энг хавфли рақиб — менман" - Шавкат Раҳмонов 0 18:14Хамзат Чимаев Умар Нурмагомедовнинг сенсацион мағлубияти ҳақида фикр билдирди 0 17:41Фурқатбек Ёқубов: "Ҳар бир Лигага ном ва чемпион керак" 0

06 июл 13:20
Янгиликлар

Оғир атлетика

Тошкентда Халқаро оғир атлетика федерациясининг навбатдаги Конгресси бўлиб ўтмоқда

Теглар :  Оғир атлетика
Хабар бериб ўтганимиздек, Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Ушбу мусобақа доирасида пойтахтимизда Халқаро оғир атлетика федерациясининг йиллик Конгресси бўлиб ўтиши ҳақида ҳам маълум қилгандик.

Бугун, 6 июль куни пойтахтимиздаги «International Tashkent» меҳмонхонасида ушбу нуфузли анжуман бошланди. Унда Халқаро оғир атлетика федерацияси Президенти Томаш Айян, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, мамлакат оғир атлетика федерацияси раиси Ботир Зокиров, шунингдек, Конфедерациялар ва миллий федерациялар вакиллари иштирок этишмоқда. Умуман эса Конгрессга жаҳонинг 79 мамлакатидан вакиллар ташриф буюришган.

Конгресс давомида бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Шунингдек, унда ташкилотнинг молиявий масалалари, антидопинг, турли ёш тоифаларида мусобақалар ташкил этишга оид ҳисоботлар ҳам тингланади.

Маълумот учун, оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига эртага, 7 июль куни расман старт берилади. Мусобақага пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" спорт мажмуаси мезбонлилк қилади. Мазкур йирик спорт анжуманида иштирок этиш учун жаҳоннинг 50 га яқин давлатидан 350 дан зиёд спортчи ва мураббийлар, мутахассислар Тошкентга етиб келишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг