UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44Қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш ўйинлари бошланганидан беш дақиқа ўтиб тўхтаб қолди, сабаби маълум (ФОТО) 0 11:16Роман Долидзе UFC'даги кейинги жангини март ойида ўтказади, унинг рақиби тасдиқланди 0 10:40"Манчестер Сити"да Гвардиола даври якунланиши мумкин: қарор мавсум сўнгида қабул қилинади 0 10:19Велошоссечиларимиз бугундан Осиё чемпионати баҳсларига киришади 0 09:58Арина Соболенко Доҳадаги турнирда иштирок этмайди 0 09:37Кортес-Акостанинг иштаҳаси очилди, у камарни кўзлаяпти 0 09:16"Интер" Италия Кубоги 1/2 финалига чиқди 0 08:55Арман Царукян ўзининг энг қиммат харидини айтди 0 08:34Флойд Мейвезер кикбоксчига қарши жанг ўтказади + ПОСТЕР 0 08:13UFC Мексика турнирининг асосий жангида Алмабаев ўрнини ким эгаллаши маълум + ПОСТЕР 0 07:52Абдуқодир Ҳусанов ва "Манчестер Сити" Англия лига Кубоги финалида! 0 19:30Майкл Моралес: "Ислам Махачевни ҳурмат қилмайман" 0 18:47Сехудо, Царукян ва бошқа юлдузлар қатнашадиган RAF 6 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 18:19Жаҳон чемпионатида ғолиб ва совриндор бўлган таэквондочилар Сурхондарёда пул мукофотлари билан тақдирланишди 0 17:46"Гамбург" юлдузи ичиб рулга ўтиргани учун рекорд суммада жаримага тортилди! 0

24 дек 18:45
Янгиликлар

Оғир атлетика

Тошкентдаги оғир атлетика бўйича дунё биринчилигида нечта жаҳон рекорди ўрнатилди?

Теглар :  Оғир атлетика
Пойтахтимизда ўтган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати бир қатор вазн тоифаларида ўрнатилган янги рекордлар билан ёдимизда қолди.

Умуман олганда, мусобақа давомида жами 13 та турли ёш тоифаларидаги жаҳон рекорди қайд этилди. Улардан 4 таси аёллар беллашувида кузатилди. Нигериялик Жой Эзэ -71 кг вазн тоифасида икки мартадан силтаб кўтариш машқи ва икки кураш бўйича ўсмирлар жаҳон рекордини янгилади. Демак, энди 130 кг силтаб кўтариш, 230 кг икки кураш бўйича ўсмир қизлар тоифасида жаҳон рекорди сифатида қайд этилади.

Болгариялик ёш иқтидор эгаси Карлос Насар (-81 кг) эркаклар ўртасидаги 4 та рекордга муаллифлик қилди. 17 ёшли полвон даст кўтаришда 166 кг натижа кўрсатиб, янги рекорд қайд этди. Силтаб кўтаришдаги 208 кг эса барчанинг олқишига сазовор бўлди. Боиси ушбу кўрсаткич ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар, ҳам катталар ўртасидаги янги жаҳон рекорди сифатида расмийлаштирилди. Шунингдек, силтаб кўтаришдаги икки кетма-кет муваффақиятли уринишлари билан у икки курашда икки бор ўсмирлар рекордини ўрнатди (371 ва 374 кг).

Катталар ўртасидаги яна бир жаҳон рекорди -96 кг вазн тоифасида колумбиялик Лесман Парадесга тегишли бўлди. Атлет даст кўтариш машқида 187 кг билан ўз номини қайдномаларга алоҳида ёздириб қўйди.

Шунингдек, энг фантастик рекордлар +109 кг тоифасида кузатилди. Унда замонамизнинг афсоналаридан бири грузиялик Лаша Талахадзе барча дастурларда ўз рекордини янгилаб, дунёнинг энг кучли паҳлавони ким эканини кўрсатди. Лашанинг натижалари даст кўтаришда 225 кг, силтаб кўтаришда 267 кг ва икки кураш бўйича 492 кг га тенг бўлди. Қайд этиш жоиз, ушбу вазндаги беллашувлар давомида эронлик 18 яшар юлдуз Алиризо Юсуфи 237 кг натижа билан силтаб кўтаришда ёшлар ўртасидаги рекордга ўз номини битди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг