UZ

Сўнгги янгиликлар

14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0 12:36IV Ёшлар Олимпиадаси. Бугун боксчиларимиз финал учун рингга кўтарилади. Жуфтликларнинг бирида ўзбек-қозоқ қарама-қаршилигига гувоҳ бўламиз 0 12:05Кукурелья Гюлер ҳақида: "У ёш болага ўхшайди, лекин унинг ўйини ҳайратланарли" 0 11:34UFC 334 турнирининг асосий янгилиги Нурмагомедов бўлиши мумкин 0 11:03Тўртта вазнда UFC рейтинги янгиланди 0 10:32Лос-Анжелес-2028: енгил атлетика бўйича саралаш тартиби ва меъёрлари тасдиқланди 0 10:22Ёшлар Олимпиадасидаги медалларимиз сони яна биттага кўпайди 0 10:01"Арсенал" "Реал"га Субимендининг нархини эълон қилди 0 09:30Юнон-рум кураши. Ўзбекистон чемпионатининг биринчи куни 5 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 08:59Икки боксчимиз Ёшлар Олимпиадаси медалини нақд қилди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 08:28Волков расм орқали UFC чемпионлиги учун жанг сўради + ФОТО 0 08:03"Манчестер Юнайтед" Почеттинонинг вакиллари билан музокаралар ўтказди 0 07:32Total Chess. Абдусатторовдан "даҳшатли" старт. У фақат Бибисарани хафа қила олди холос 0

27 дек 15:15
Янгиликлар

Футбол

Transfermarkt ва Championat.Asia Ўзбекистонда 2022 йил якунларини сарҳисоб қилди

Икки сайт ҳамкорлигида олти номинация бўйича ғолиблар аниқлаб олинди.

Ҳужумчи Бобир Абдихолиқов йил ўйинчисига айланди. У 2022 йилги мавсум Беларуснинг "Энергетик-БГУ" жамоасида 32 та ўйинда 26 та гол урди ва 7 та ассист қайд этди. Шу сабаб Бобирнинг трансфер нархи ошди ва эндиликда 1 млн еврога баҳоланмоқда.



Тошкентнинг "Олимпик" жамоаси устози Тимур Кападзе йил мураббийи бўлди. Унинг қўл остида фақатгина ёш ўйинчилардан ташкил топган жамоа Суперлигадаги илк мавсумидаёқ олтинчи ўринни эгаллади. "Олимпик" Ўзбекистон чемпионатида мавсум давомида бир неча бор ғалабага эришди ва номдор рақиблардан очко олди. Бундан ташқари, ёш мутахассис Олимпия термаси билан U-23 Осиё Кубоги финалчисига айланди.



Аббосбек Файзуллаев энг яхши ёш ўйинчи бўлди. "Пахтакор"нинг 19 ёшли хавбеки 32 та ўйинда 8 та тўп киритди ҳамда 2 та голга ассистентлик қилди. Файзуллаев голларидан бирини "Ал Таавун"га қарши ОФК Чемпионлар Лигасидаги ўйинда урди.



Энг яхши дарвозабон "Навбаҳор"дан Ўткир Юсупов бўлди. У 37 та ўйинда ўз дарвозасидан жами 21 та тўп олиб чиқди ва ўз ҳисобига 20 та "қуруқ" ўйин ёздириб қўйди. Юсупов 2022 йилда Ўзбекистон терма жамоасининг биринчи рақамли дарвозабонига айланди, Россия, Қозоғистон ва Камерунга қарши рақибларга қарши ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.


Шунингдек, энг яхши эркак ва аёл футзалчилар ҳам аниқланди: бу номинацияларда Ҳусниддин Нишонов ва Махлиё Сарикова муносиб деб топилди. Нишонов BMB таркибида мамлакат чемпионати ва Кубогини ютди, шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасига футзал бўйича Осиё Кубогининг бронза медалларини олишга ёрдам берди. Унинг ҳисобида Ўзбекистон чемпионатида 31 та учрашувда 23 та гол бор. 



Сарикова "Севинч" жамоаси таркибида 20 та ўйинда 18 та гол урди ва мамлакат чемпионига айланди.


Йил ўйинчиси – Бобир Абдихолиқов ("Энергетик-БГУ")

Йил мураббийи – Тимур Кападзе ("Олимпик")

Энг яхши ёш ўйинчи – Аббосбек Файзуллаев ("Пахтакор")

Энг яхши дарвозабони – Ўткир Юсупов ("Навбаҳор")

Энг яхши эркак футзалчи – Ҳусниддин Нишонов (BMB)

Энг яхши аёл футзалчи – Махлиё Сарикова ("Севинч")

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг