UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

28 окт 17:33
Янгиликлар

Триатлон

Триатлончимиз Жереми Куиндос Осиё Очиқ кубогида шоҳсупага кўтарилди

Хитойнинг Уси шаҳрида триатлон бўйича Осиё Очиқ кубогининг навбатдаги босқич беллашувлари бўлиб ўтди.

Унда Жереми Куиндос иштирок этиб, мамлакатимиз шарафини муваффақиятли ҳимоя қилди. Олимпия масофаларида ўтказилган беллашувларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Жереми Куиндос маррага учинчи бўлиб етиб келди ҳамда бронза медали билан тақдирланди. Руминиялик Феликс Душампт олтин, нейтрал спортчи Денис Колобродов кумуш медалга сазовор бўлди.

Маълумот учун, Жереми Куиндос 2011-2023 йиллар давомида Франция терма жамоаси аъзоси сифатида бир неча мусобақаларда иштирок этиб, ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олган. Шу йилнинг июль ойида у Ўзбекистон терма жамоаси сафига ўтди. Жереми ўтган ой Қозоғистонда ўтказилган Осиё кубогида терма жамоамизга бронза медалини келтирган эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг