UZ

Сўнгги янгиликлар

14:12ПСЖ сафида яна битта россиялик пайдо бўлиши мумкин 0 13:47Камару Усман Чимаевни ютқазмаган деб ҳисоблашини айтди 0 13:23Холмурод Нурматов мағлубиятига қарамай, ACA рейтингидаги ўрнини сақлаб қолди 0 12:58Расман: Чимаев Диллон Дэнис билан жанг қилади 0 12:34Мессининг "Интер Майами" билан янги шартномаси бўйича маоши маълум бўлди 0 12:09Санжар Зокиров: "ONE FC менга уч марта чемпионлик жангини таклиф қилди, лекин..." 0 11:43Царукян Чимаевга мурожаат қилди 0 11:18"АҚШни намоён қилишни истайман". Стрикленд Оқ уйдаги турнирида қатнашмоқчи 0 10:50U-17 Осиё кубоги. Бугун Австралияга қарши баҳс олиб борамиз 0 10:42Ёш каратэчиларимиз Филиппинга жўнаб кетишди 0 10:24Осиё чемпионатига энг кўп йўлланма қайси терма жамоа боксчиларига насиб этди? 0 09:57Шоҳрух Мамедов Астана Гран-приси ғолиби! Шерзод Намозов ҳисобида кумуш медаль 0 09:32Забит Магомедшарипов: "UFC менинг чемпион бўлишимни хоҳламади" 0 09:06"Ал Насср" "Ал Ҳилол" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида гол ўтказиб юборди, лекин... 0 08:45Кутганмидингиз? Фазлиддин Ғоибназаров Элмурод Ҳақназаров билан жанг қилади 0

11 ноя 12:37
Янгиликлар

Футбол

Туркияда 1000 дан ортиқ футболчи қимор можароси сабабли четлатилди. Рўйхатда "Галатасарой" ва "Бешиктош" ўйинчилари ҳам бор

Туркияда катта қимор можароси бўйича тергов ишлари давом этмоқда.

Турли дивизионларда тўп сураётган 1000 дан ортиқ футболчи қимор ўйинларига алоқадорлик айби билан мусобақалардан четлатилди. Улар орасидан 27 нафари Суперлига жамоаларида тўп суради.

Туркиянинг Milliyet нашри хабар беришича, четлатилганлар орасида "Галатасарой", "Бешиктош", "Трабзонспор", "Анталяспор" футболчилари бор. Четлатилганлар орасидан фақат биттаси легионер ҳисобланади.

Туркия футбол федерацияси ФИФА билан қўшимча трансфер ойнасини очиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, чунки иккинчи ва учинчи дивизион жамоалари таркиб тўплашда қийинчиликка дуч келган. Ҳозирча бу дивизионлардаги мусобақалар вақтинча тўхтатилган.

Бундан аввал Туркияда 17 нафар ҳакам ва икки клуб президенти ҳибсга олинган, шунингдек, 149 нафар ҳакам қимор ўйинларида иштирок этгани учун четлатилган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг