25 июн 19:05
Янгиликлар
Футбол
Туркиянинг ТОП клуби Шомуродовга қизиқиш билдирмоқда
"Истанбул Башакшехир" ҳужумчиси Элдор Шомуродовга Туркиянинг "Фенербахче" клуби қизиқиш билдирмоқда.
Ўтган мавсум чемпионатни иккинчи ўринда якунлаган "Фенербахче" Шомуродовни ҳужумдаги рақобатни ошириш учун идеал вариант сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда "Fotomac" нашри хабар бермоқда.
Шунингдек, Элдорга Туркиянинг бошқа бир жамоаси "Трабзонспор" ҳамда Саудия Арабистони клубларидан ҳам молиявий жиҳатдан жуда манфаатли таклифлар борлиги айтилмоқда.
Ҳамюртимиз якунланган мавсумда 22 та гол ва 5 та ассист қайд этганди.
Ҳавола :
Манба : Fotomac
Фикрлар