UZ

Сўнгги янгиликлар

18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0 08:13Тошкент cузиш бўйича Жаҳон кубогини қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда 0

28 апр 19:12
Янгиликлар

Бокс/ММА

Турсуной Раҳимова: "Бокс мен учун шунчаки хобби эмас, жаҳон чемпионатидан олтин медаль билан қайтмоқчиман"

Бокс бўйича аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оз вақт қолмоқда.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати терма жамоамиз аъзоларининг фикрларини эътиборингизга ҳавола қилади. 

Бу сафар биз Олимпия ўйинлари иштирокчиси, Ўзбекистоннинг кўп карра чемпиони Турсуной Раҳимованинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Насиб қилса, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида учинчи маротаба қатнашаман. Бокс мен учун шунчаки хобби эмас - ҳаётим мазмуни ҳисобланади. Спортни тарк этишни ўйласам юрагим орқага тортади, аммо шуни биламанки, барча нарсани ўз вақти-соати бор. 

Туркиядаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик юқори даражада ўтмоқда. Бундай машғулотлардан сўнг юксак натижаларни қайд этишимиз шарт. Асосий эътибор жисмоний ва руҳий тайёргарликка қаратилган. Тайёргарлик жараёнига психолог ҳам бириктирилган. Бу эса ўз навбатида бизга катта ёрдам бермоқда. 

Жаҳон чемпионатидаги мақсадим - олтин медални қўлга киритишдир. Ушбу мусобақани узоқ вақт кутдим ва баҳсларга қаттиқ тайёргарлик билан кетяпман. Насиб қилса, олтин медаль билан қайтаман. 

Бўлажак чемпионатда мен учун Туркия ва Ҳиндистон терма жамоалари аъзолари асосий рақиб бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, мусобақанинг адолатли ўтиши ҳам муҳим аҳамиятга эга", - деди Турсуной Раҳимова. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг