UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

22 дек 08:05
Янгиликлар

Бокс/ММА, Қизиқарли!

"У онасига ҳеч қандай ваъда бермаган". Забит Хабиб эмас, у UFC'га тугалланмаган ишини якунлаш учун қайтмоқда

Уч йилдан ортиқ вақт олдин Забит Магомедшарипов UFC'даги сўнгги жангини ўтказганди.

Доғистон вакилининг UFC'даги фаолияти ажойиб тарзда ўтди. У ярим енгил вазннинг энг зўрларидан бири эди. Яна битта жангдан сўнг Забит камар учун октагонга кўтарилиши лозим эди, бироқ кетма-кет иккита жангдан бош тортди ва у UFC радаридан йўқолиб қолди. UFC узоқ вақт давомида юлдузини рейтингда ушлаб турди, бироқ сабрнинг ҳам охири бор эди - UFC Забитни рейтингдан четлатди. Россиялик эса ёзда умуман фаолиятини якунлаганини эълон қилди. Аммо куни кеча Забит яна фаолиятини тиклаётганига шама қилди.

Магомедшариповнинг ММАдаги фаолияти яхши ўтди дейиш мумкин. UFC'га ўтгунига қадар рекорди 12-1 эди. Забит UFC'да 6 та жангда иштирок этди ва барчасида ғалаба қозонди. У бошқа доғистонликлардан фарқли равишда жангда тўлиқ туриб ҳаракат қилишни ҳам биларди. У ҳеч қачон боксдан қочмаган. Унинг жангларидан барча "кайф" қиларди. Бироқ кутилмаганда, ҳеч қандай сабабсиз Забит фаолиятини якунлади.

Энди Забит қайтмоқда. Қайтишини биринчилардан бўлиб Хабиб Нурмагомедов маълум қилди.

"Биз у билан тез-тез гаплашиб турамиз. Орамизда яхши муносабат бор. У қайтадими-йўқ, буни билмадим. Лекин у менга ўхшаб ҳеч кимга ваъда бермаган. Агар унга яхши таклиф беришса, у қайтиши мумкин", - дея фикр билдирганди Хабиб.

Бу фикрлардан сўнг Забит ҳам "тилга кирди". У ижтимоий тармоқда қайсидир ҳужжатга қўл қўйганини маълум қилди. Агар у UFC'га қайтишни режа қилган бўлса, ҳозир айни вақти!

UFC'да охирги йилларда ярим енгил вазнда ҳеч қандай интрига йўқ. Алекс Волкановски истаган рақибини истаганича мағлуб этмоқда. Забит уч йилдан бери жанг қилмаган бўлса ҳам, у вазннинг исталган жангчисидан хавфлироқ. Забитга биттада чемпионлик жанги берилмаслиги мумкин, лекин у қайтса, яқин икки ёки учта жангдан сўнг камар учун октагонга кўтарилади.

Забит энди 31 ёшга кирди. UFC учун ҳам доғистонликни қайтиши анча фойдали. Уларга кучли жангчилар керак. Магомедшарипов ҳам иккинчи ҳаракатда чемпионлик камарига эга бўлиш имкониятидан фойдаланиши мумкин.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг