03 окт 14:54
Янгиликлар
Бокс/ММА
"У шунчаки панчер эмас". Бектемир Мелиқўзиевни Геннадий Головкин билан таққослашди
Американинг "Desert Sun" нашри мақоласида Бектемир Мелиқўзиевни Қозоғистонлик Геннадий Головкин билан тенглаштирди.
Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби Бектемир Мелиқўзиев 2019 йилда профессионал боксда дебют қилиб, 5 та жангининг барчасида ғалаба қозонди. Шулардан тўрттасини у муддатидан олдин якунлади.
"Бектемирнинг атрофидагилар унинг шунчаки панчер эмаслигини таъкидлашмоқда. Уларнинг фикрича 177 сантиметрлик жангчи ажойиб оёқ ҳаракатларига эга чапақай боксчи бўлиб, унинг зарбалари жудаям қаттиқ. Рақиблари унинг яқинлашиб келаётганини билишади, аммо ҳимоялана олишмайди.
Шу сабабдан Бектемир Геннадий "GGG" Головкинни эслатиб юбормоқда. Головкин ўзининг кучли зарбаси билан ҳам жуда машҳур. Қозоғистонлик боксчи 42 та жангнинг 35 тасини нокаут билан якунлаган",-деб ёзади Америка нашри.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар