UZ

Сўнгги янгиликлар

13:12Дакар-2026'да бугун тўрт нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсга киришади 0 12:45Осиё Кубоги-2027 муддати қолдирилди: турнир қачон ўтказилади? 0 12:01Субханкулов ва Круз IBF камари учун жанг қилади 0 11:07Карлос Пратес: "Махачевга икки баробар кучлироқ зарба бераман, сабоқ олсин" 0 10:36Жон Маккарти Мойкано - Нолан жангидаги ҳакамнинг ҳаракатларига баҳо берди 0 10:05Sofascore. "Нефтчи" ва "Пахтакор" футболчилари кечаги учрашувлар учун неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34Уиттакер Гусков билан жанг ҳақида: "Ур ва ўтказиб юборма!" 0 09:03Жейк Полнинг рақиби GLORY собиқ чемпиони бўлади 0 08:32RAF лигасида россиялик спортчиларнинг иштироки ҳақида расмий баёнот берилди 0 08:01Элит ОЧЛ. "Ал Қодисия" 5 та гол урди, "Ал Айн" меҳмонда Саудия жамоасини мағлуб этди ва бошқа натижалар + ВИДЕО 0 21:04WTA рейтинги янгиланди. 22 поғона юқорилаган Раҳимова энди дунёнинг 44-ракеткаси! 0 19:10"Жангимиз тарихдаги энг буюк тўқнашувлардан бири бўлади". Дэвид Бенавидес Усик билан эҳтимолий жанг ҳақида гапирди 0 18:29Хамзат Чимаев қачон UFC октагонига қайтишини айтди 0 17:52"Бавария" Компанига нисбатан ғалати қоида жорий қилди 0 17:01"Худди биринчи чемпионлик камаримни қўлга киритгандек бўлдим". Альварес WBC’нинг иккинчи ўрта вазн чемпиони бўлгани ҳақида 0

25 июл 14:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

UAE Warriors 62. Чемпион Бойназаровда ғалаба, Боймирзаевдачи?

Кеча Абу-Дабида ММА бўйича UAE Warriors 62 мусобақаси ўтказилди.

Унда икки нафар ҳамюртимиз — ярим ўрта вазн тоифасидаги Лига чемпиони Хотамбек Бойназаров ҳамда энг енгил вазн тоифасидаги Равшанбек Боймирзаев октагонга кўтарилди.

Боймирзаевга 22 яшар россиялик Уллубий Амиржанов рақиблик қилди. Баҳсда Абдулманап Нурмагомедов мактаби тарбияланувчиси бўлмиш Уллубий биринчи раундда техник нокаут орқали ғалаба қозонди.

Бу орқали Равшанбек (5-1) фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олган бўлса, Амиржанов бешинчи жангидаги бешинчи ғалабасини қўлга киритди.

UAE Warriors Лигасининг ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чемпиони Хотамбек Бойназаров эса илк ҳимоя жангини перулик UFC собиқ чемпиони Жеймс Ллонтопга қарши ўтказди. Тўлиқ 5 раунд давом этган баҳсда ҳакамларнинг якдил қарори билан ҳамюртимиз зафар қучди.

Энди Бойназаровнинг рекорди 11:0 кўринишида. Ллонтоп ҳисобида эса 16 та ғалабадан ташқари 6 та мағлубият мавжуд.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг