UZ

Сўнгги янгиликлар

14:53Царукян Топурия - Гэтжи жангига миллион доллар тикди + ФОТО 0 14:27Тошкент туманида анъанавий "Keles Open" халқаро турнири ўтказилди 0 13:45ПСЖ юлдузларини "Реал"га сотишга тайёрми? 0 13:22Бобур Абдулазизовнинг навбатдаги рақиби мағлубиятсиз одимлаётган Марсель Нурланбек бўлади 0 12:52Формула-1. Андреа Кими Антонелли — Монако Гран-приси ғолиби! 0 12:19Жамолиддин Раҳмонжонов Octagon 87 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:56Ҳожиакбар Алижонов ЖЧ-2026 илк турида ўйнамайдими? 0 11:19Дзюдочиларимиз халқаро ўқув-машғулот йиғини учун Хорватияга йўл олди 0 10:53Кудерметова икки ғалаба эвазига The HSBC Championships асосий тўрига йўл олди, Раҳимова эса... 0 10:17Белал Муҳаммад кетма-кет қабул қилган учинчи мағлубиятига изоҳ берди 0 09:44ЖЧ-2026 илк ўйинидаги рақибимиз Осиё жамосини мағлуб этди 0 09:16UzChess Cup III. Мадаминов Номзодлар турнирининг икки карра ғолибини таслим этди. Нодирбеклар баҳсида қандай натижа кузатилди? 0 08:42Мағлубият ва муросасиз Муҳаммад Мокаев Илия Топурия Лигасида жанг ўтказди 0 08:14Мария Тимофеева — Makarska Open чемпиони! 0 07:31Бугун Ўзбекистон МТЖ Нидерландияга қарши майдонга тушади 0

21 фев 14:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Уайлдер - Фьюри. Услублар қарама-қаршилиги (превью)

2018 йилнинг 1 декабрь куни Америка Қўшма Штатларининг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳридаги "Staples Center" саройида супероғир вазн тоифасининг энг йирик икки намоёндаси ўртасида жанг бўлиб ўтганди.

Жанг баҳсли дуранг натижаси билан тугаганди. Ўшанда ҳакамларнинг бири Деонтей Уайлдер фойдасига 115-111, бошқаси эса Тайсон Фьюри фойдасига 114-112, учинчи ҳакам эса 113-113 ҳисобидаги дурангни қайд этганди. Жангдан кейин ҳар иккала боксчи ўзларининг ғалабасига ҳеч қандай шубҳа қилмаганини, бироқ дуранг натижаси ҳам ёмон натижа эмаслигини қайд этишганди. Холис нуқтайи назардан шуни айтиш керакки, бу жангда техник ва тактик томонлама Тайсон Фьюри рақибидан анча яхши ҳаракат қилганди. Бироқ, танганинг бошқа тарафи бор деганидек, 12-раундда Фьюрининг даҳшатли нокдаун ҳолатига тушганидан кейин реферининг ҳисобни очиш ҳолати ҳам анчагина баҳсли ҳолат эди.

Деонтей Уайлдер ва Тайсон Фьюри қарама-қаршилигининг иккинчи жанги 22.02.2020 куни Лас-Вегасда ташкил этилади. Бўлажак жанг олдидан Тайсон Фьюри Деонтей Уайлдерни 2 раунд ичида нокаут қилмоқчи эканлигини ва жанг тақдирини ҳакамларнинг ҳисоб-китобига боғлиқ бўлиб қолишини истамаслигини таъкидлаб ўтган. Деонтей Уайлдер эса худди охирги Луис Ортиз билан жанг каби асосан рақибни кутиши ва керакли вазиятдан максимум даражада фойдаланиш эвазига рақибини нокаут қилмоқчи эканлигини айтиб ўтган. 


Бўлажак жанг олдидан ҳар иккала боксчи ҳам MGM Grand Arena'га етиб келишди ва жанг олди фикрларини билдириб ўтишди.

Деонтей Уайлдер: Биринчи жангимиз ажойиб бўлганди, бироқ 2-жангимиз унданда қизиқарлироқ бўлади. Шанба куни ҳаммага боксдаги статусимни яна бир бор кўрсатиб ўтмоқчиман. Мен Фьюрини нокаут қиламан ва буни ёрқин тарзда амалга ошираман. Олдинда бунданда катта жанглар мени кутмоқда ва бу менинг даврим бошланиши холос. Ушбу жангни интизорлик билан кутмоқдаман.

Тайсон Фьюри: Вегас менинг уйим ва чемпионларнинг пойтахтидир. Уайлдерни 2 раунд ичида нокаут қиламан. Ўтган жангда ҳакамлар унга дурангни совға қилишганди. Бу сафар ундай бўлмайди. Кўпчилик Уайлдерни нокаут қилишини ёки мени очко эвазига ғалаба қозонишимни таҳмин қилмоқда. Уайлдерни тезда нокаут қилиб, фаолиятим давомидаги ҳали мавжуд бўлмаган WBC камарига эга чиқмоқчиман. Мен бу ерга шунчаки ғалаба қозониш учун эмас, балки муддатидан олдин ғалаба қозониш учун ташриф буюрдим.



Реванш жанги янада кўпроқ қизиқишларга сабаб бўлмоқда. Бу ҳолат жанг нуфузини бир томондан оширади. Бошқа томондан боксчиларнинг рингдаги услублари ҳам бир-биридан тубдан фарқ қилади. Бекорга ҳам “Услублар жангларни ташкил қилади” дейишмайди одатда.

Бокс жамоатчилиги Деонтей Уайлдернинг муддатидан олдинги ғалабасини кутмоқда. Фьюрини асосий муаммоси - олдинги мураббийи Бен Девисонни ўзгартирганлигида бўлса керак. Янги мураббий билан дарҳол натижага эришиш мушкул. Қолган жабҳаларда ҳар қандай ҳолатда ҳам рақибини қийин аҳволга солиб қўйиши мумкин.

Хуллас, ҳар қандай ҳолатда ҳам реванш жангидан бокс мухлислари ютади.

Эслатиб ўтамиз, жанг Тошкент вақти билан 23 февраль куни эрталаб ўтказилади.

Жасурбек Саидмусаев тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

   
21 фев 15:28:37
CHELSEA2211
Uzb kanalari olib beradimi kim biladi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг