30 апр 09:17
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уайлдер трилогия олдидан жамоасини бутунлай янгилайди
Супероғир вазн тоифасида собиқ WBC чемпиони Деонтей Уайлдер жамоасини бутунлай ўзгартирмоқчи.
Америкалик боксчи бу ўзгаришларни Тайсон Фьюрига қарши кечадиган учинчи жанг олдидан амалга оширади.
"Менинг ҳисобимдан яшаб келаётган барча "илонлар"дан қутулдим. Атрофингдагилар ажойиб инсонлар бўлиб кўриниши мумкин. Лекин вақти келганда уларнинг эркакликлари ҳаддан ошиб тушади. Ҳамма кўпроқ пул ишлаб қолишга ҳаракат қилади. Натижа учун эса жон куйдириш йўқ. Шу сабабдан ҳам жамоамни қайтадан шакллантиришни бошладим. Ўйлайманки, мен кучли бўлиб қайтаман", - деди Уайлдер.
Ҳавола :
Манба : isport
Фикрлар