11 дек 22:06
Янгиликлар
Бокс/ММА
Уайлдер ва Фьюри ўртасидаги реванш Жошуанинг жанг куни ўтказилади
Супероғир вазн тоифасида WBC йўналиши чемпиони америкалик Деонтей Уайлдер ҳамда собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг катта эҳтимол билан апрель ойида ўтказилади.
Айнан шу ойда, аниқроғи 13 апрель куни қолган учта йўналиш чемпиони Энтони Жошуа ўз камарларини ҳимоя қилади. Ҳозир рақиб аниқ эмас. Лекин Жошуа Лондондаги муҳташам “Уэмбли” стадионини мана шу сана учун “брон” қилиб қўйган.
Тайсон Фюрининг промоутери Френк Уоррен америкалик Деонтей Уайлдернинг Энтони Жошуа билан жанг ўтказишидан хавфсираб, ўз мижозининг жангини ҳам айнан 13 апрелга белгиламоқчи. Жошуа “Уэмбли” эгалари билан расман шартнома имзолаб бўлган. Уоррен Фьюрининг навбатдаги жангини ҳам АҚШда ўтказмоқчи бўляпти.
Ҳавола :
Манба : isport.ua
Фикрлар