05 сен 20:20
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Уайт Поветкин билан иккинчи жангни ўтказишига ҳали эрта, у ўзига келиб олиши керак"
Америкалик супероғир вазнли боксчи Майкл Хантер Поветкин - Уайт реванши ҳақида фикрларини билдирди.
"Поветкин Уайт билан беллашиш учун яратилган. Биз буни биринчи жангда кўрдик. Поветкиннинг нокдаун бўлгани эса, у нокат эвазига ғалаба қозонганидан кўра кўпроқ мени ҳайрон қолдирди. Менимча реванш жуда эрта амалга ошмоқда. Чунки, Диллиан биринчи жангдан сўнг ҳали ўзига келиб улгурмаган.
Албатта Уайт ушбу тушкунликдан чиқиб кетиш ва янада кучли бўлишни эплай олади. Аммо, менинг фикримча у реваншга шошилмоқда. У орада яна битта жанг ўтказиши ва Поветкин билан жангга яхшироқ тайёрланиши керак", - деди Хантер.
Ҳавола :
Манба : Boxing Scene
Фикрлар