03 май 11:09
Янгиликлар
Уайт - Поветкин жанги мухлисларсиз ўтказилади
Айнан ушбу тўқнашув коронавирус пандемиясидан кейин ўтказиладиган илк бокс жанги бўлади. Британиялик таниқли промоутер бу ҳақида яна бир бор ўз фикрини билдирди.
"Кўпчилик катта жангларни мухлисларсиз ўтказиш қийин деган фикрни билдиряпти. Лекин менинг фикрим ўзгача: Уайт - Поветкин жанги пандемиядан кейинги илк жанг бўлади. Лекин жанг бўш трибуналар қаршисида ўтказилади. Уайт - Поветкин ва Кэти Тейлор - Аманда Серрано - бу айнан биз ўтказишни хоҳлаган жанг. Режа бўйича июлнинг охири ёки август ойининг бошида бу икки жангни ўтказамиз", - дея Хирннинг сўзларини келтирмоқда Sky Sports.
Эслатиб ўтамиз, аслида британиялик Диллиан Уайт ҳамда россиялик Александр Поветкин ўртасидаги жанг 2 май куни Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилиши керак эди.
Фикрлар