01 сен 03:36
Янгиликлар
Бокс/ММА
Учта чемпионлик камари учун кечган Ломаченко - Кэмпбелл жанги 12 раунд давом этди
Ҳозиргина Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги О2 аренасида ўтказилган профессионал бокс кечаси якунланди.
Оқшомнинг марказий жангда украиналик икки йўналиш чемпиони Василий Ломаченко британиялик даъвогар Люк Кэмпбеллга қарши рингга кўтарилди. Ўн икки раундга мўлжалланган чемпионлик жанги кутилмаганда тўлиқ давом этди.
Жуда кўпчилик ушбу жангда Ломаченконинг муддатидан аввал ғалаба қозонишини кутган эди. Лекин Люк зарбаларни кўтара олиши эвазига тўлиқ 12 раунд туриб берди. Бир бор нокдаун ҳолатига ҳам тушиб қолди.
Якунда барча ҳакамлар бир овоздан 119:108, 118:109, 118:109 ҳисобидаги ғалабани украиналик жаҳон чемпионига тақдим этишди. Бу билан Василий Ломаченко енгил вазн тоифасида WBA, WBO чемпионлик камарларига ёнига ҳамда вакант бўлиб турган WBC титулини ҳам қўшиб қўйди.
Ҳавола :
Фикрлар