09 июн 11:10
Янгиликлар
Бокс/ММА
UFC 238. Марказий жанг ғолиби 2 та UFC камарига эга бўлди
Хабар берганимиздек, бугун АҚШнинг Чикаго шаҳридаги “Юнайтед-центр” аренасида аралаш қоидалар бўйича UFC 238 турнири бўлиб ўтди.
Ёз фасли турнирларини очиб берган ушбу UFC оқшомининг марказий жанги Генри Сехудо ва Марлон Мораес иштирокида кечди. Ғолиб жангчи енгил вазнда вакант бўлиб турган чемпионлик камарини қўлга киритарди.
Жанг олдидан кикбоксчи бўлган Мораеснинг имкониятларини юқори баҳолаётган эди. Лекин амалда бундай бўлмади. Генри Сехудо учинчи раундда бразилиялик рақибини нокаут эвазига мағлуб этди ва икки вазн тоифасида UFC чемпионига айланди.
Ҳавола :
Фикрлар
Qaysidir jangchini natijasi yoki oddiy rasmlar kimni qiziqtiradi?