UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Жавоҳир Умматалиев: "ЖЧдаги иккинчи ўрин ҳам ёмон эмас, лекин..." 0 19:24Шарабутдин Атаев Тошкентдаги чемпионлик ҳақида: "Икки йил олдингиси анча ёрқин ва қимматли эди" 0 19:02"Яқин орада кўришамиз". Нганну Немковнинг чорловига жавоб берди 0 18:39"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум 0 18:17Асадхўжа Мўйдинхўжаев учинчи чемпионликдан сўнг: "Тўхтаб қолиш йўқ. Гап-сўзларга нуқта қўйдик деб ўйлайман" 0 17:51"Жин урин сени". Бакли яна Рахмоновга кескин чақириқ ташлади 0 17:25Тўрабекни мағлуб этган Муслим Гаджимагомедов: "Биринчи ўринга чиқиш тобора қийинлашиб бормоқда" 0 17:02"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди 0 16:40"Фрэнсис билан жанг қилгим келади". Вадим Немков Нганнуни жангга чорлади 0 16:19Мэнни Пакьяо: "Илгари гуллар ва булочкалар сотардим, кўпинча қорним тўймасди" 0 15:56Ҳасанбой Дўсматов навбатдаги режаси ҳақида гапирди ва пулни нимага сарфлашини айтди 0 15:35"Реал" Камавингага нарх қўйди 0 15:14Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатининг илк куни 9 та вазнда ғолиблар аниқланди 0 14:53Қозоғистонлик IBA Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари давлатдан мукофот пули олмайди. Нега? 0 14:32UFC on ESPN 73 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0

14 дек 13:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 296 турнирининг асосий кардини очиб берувчи жанг бекор қилинди

Якшанба тонгида АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида 2023 йил ҳисобидан ўрин олган сўнгги рақамланган UFC турнири ўтказилади.

Эътиборлиси, оқшомга уч кун қолган бир пайтда турнирнинг асосий кардини очиб бериши кутилган Висенте Луке - Йена Мачадо Гэрри жанги бекор қилинди. Бунга мағлубият нималигини билмай келаётган ирландиялик Йен Мачадо Гэррининг бетоб бўлиб қолиши сабаб бўлди. 

Бу хабарни шахсан UFC президенти Дана Уайт ҳам тасдиқлади.

"Ҳа, Йен Гэрри ва Висенте Луке жанги ўтказилмаслиги ҳақидаги хабарларни эшитдим ва бу айни ҳақиқат", - деди ташкилот раҳбари. "Гэрри тумов бўлиб қолди ва бу пневмонияга айланиб кетди. Шу боисдан бу жанг бекор қилинди. Жанг ўтказилмайди. 

Ўз ўрнида ирландиялик ҳозирги ҳолатида ҳам октагонга чиқмоқчи бўлганлиги, лекин шифокорлар бунга рухсат беришмаганини таъкидлади. 

"Мен пневмонияга чалиндим, шифокорлар қўлдан келганича ёрдам беришди. Лекин UFC шифокорлари жанг қилишим учун бир фоиз ҳам имкониятим йўқлигини айтишганидан кейин таслим бўлдим", - деди Йен.

Эслатиб ўтамиз, UFC 296 турнирининг асосий жангида ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардс даъвогар Колби Ковингтонга қарши октагонга кўтарилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг