11 апр 13:26
Янгиликлар
UFC 302. Александр Александрнинг ўрнини эгаллайди
Оқшомнинг оғир вазн тоифасидаги жуфтлигида жангчи ўзгарди. Рейтингнинг 13-поғонасидан жой олган Александр Романов россиялик Александр Волковнинг ўрнини эгаллади. У энди рейтингнинг еттинчи рақамли жангчиси бразилиялик Жаилтон Алмейдага қарши октагонга чиқади.
Александр Волков 22 июнь куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида ўтказиладиган UFC on ABC 6 турнирида ватандоши Сергей Павловичга қарши жанг ўтказади.
Маълумот учун, молдовалик 33 ёшли Александр Романов ўтган йилнинг июль ойида болгариялик Благой Ивановни очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратган эди. Унгача Иванов кетма-кет икки жангда Марчин Тибура (очколар бўйича) ва Александр Волков (техник нокаут)га имкониятни бой берганди.
Бразилиялик 32 ёшли Жаилтон Алмейда эса сўнгги жангида Кертис Блэйдсга иккинчи раундда техник нокаут билан ютқазиб қўйганди. Бу Жаилтоннинг илк мағлубияти эди. Унгача Алмейда ташкилотда 6 та жангнинг барчасида зафар қучганди. Жангларнинг 5 тасида рақибларини муддатидан аввал таслим этганди.
Фикрлар