UZ

Сўнгги янгиликлар

18:51Левон Аронян: “Жавоҳир Синдаровга хоҳлаганини қилишига йўл қўйиб беришяпти” 0 18:30Осиё мамлакати ҳукуматнинг аралашуви туфайли ФИФАдан четлатилиши мумкин 0 18:09Нурмагомедов Царукянга: "Биз бу ерда узоқ қоламиз" 0 17:48Биринчи ракеткани мағлуб этган Кудерметова 1/2 финалда 0 17:27Арман Царукян бир ойлик ҳаражатларини очиқлади 0 17:06"Арсенал" Артета бўйича якуний қарор қабул қилди 0 16:45Конор Бен ва Режис Прогрейс тарозига чиқди 0 16:24Валентина Шевченко Жейк Полга кескин жавоб қайтарди 0 16:03Нурмагомедов чемпионлик камарини ҳимоя қилади. Рақиб маълум! 0 15:42"Реал" "Бавария" футболчиси учун 165 млн евро тўлашга тайёр 0 15:20Дзюдочиларимиз Қозоғистондаги мусобақада 24 та медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди! 0 14:59Асламжон Ортиқовнинг жанги бекор қилинди 0 14:35Бокс. Осиё чемпионатида якуний рейтинг қандай бўлди? 0 14:05Рюдигер "Реал"нинг Чемпионлар Лигасидаги мағлубиятининг асосий сабабини айтди 0 13:39"Мен буни амалга ошираман". Фьюри телевидение тарихидаги энг катта шоуни ваъда қилди 0

06 окт 08:08
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 320 турнири иштирокчиларининг гонорарлари маълум

Теглар :  ГонорарларUFC 320
Хабарингиз бор, кеча АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ММА бўйича UFC 320 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жангида бразилиялик Алекс Перейра Россия вакили Магомед Анкалаевни биринчи раунддаёқ техник нокаут орқали мағлуб этиб, ярим оғир вазн тоифасида UFC чемпионига айланганди. У реванш жангида шу йил бой берган камарини Анкалаевдан қайтариб олган эди. 

Энг катта гонорарни айнан Перейра олган - 3 млн 582 минг АҚШ доллари! Бу кафолатланган гонорар. Ҳали трансляция, чипталар ва бошқа қўшимча улушлардан келадиган пуллар ҳам бор. Эндиликда собиқ чемпион Магомед Анкалаев эса 2 млн 250 минг долларга бойиган.  

UFC 320 турнири иштирокчиларининг гонорарлари бўйича маълумот:

Алекс Перейра - 3 млн 582 минг (АҚШ доллари ҳисобида)

Магомед Анкалаев - 2 млн 250 минг

Мераб Двалишвили - 1 млн 542 минг

Кори Сэндхаген - 932 минг

Иржи Прохазка - 515 минг

Халил Раунтри - 465 минг

Жош Эммет - 316 минг

Юссеф Залал - 261 минг.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг