UZ

Сўнгги янгиликлар

17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0

04 окт 11:58
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 320 турнирининг тарози натижалари, бир жангчи вазн қила олмади

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC 320 турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги ярим оғир вазн тоифасида амалдаги чемпион россиялик Магомед Анкалаев ҳамда ушбу камарнинг собиқ соҳиби бразилиялик Алекс Перейра ўртасида ўтказилади. Ҳар икки жангчи ҳам тарозида бир хил 92.76 кг вазн қайд этди. 

Турнирнинг co-main event жанги иштирокчилари - чемпион Мераб Двалишвили ва даъвогар Кори Сэндхаген ҳам ўта енгил вазн тоифаси меъёрини бажаришди. Мераб 61.23 кг, Кори эса  61 кг тош босди. Биргина прелим кардни очиб берувчи Мэйси Чиассон белгиланган меъёрдан ортиқча вазн кўрсатди - 62.37 кг. Энди у гонорарининг маълум бир қисмини рақибаси Яна Сантосга беради. Қолган барча жангчилар тарозидан муваффақиятли ўтиб олишди. 


UFC 320 турнири тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Магомед Анкалаев (92.76 кг) – Алекс Перейра (92.76 кг)

Мераб Двалишвили (61.23 кг) – Кори Сэндхаген (61 кг) 

Иржи Прохазка (93.44 кг) – Халил Раунтри (92.99 кг)

Жош Эмметт (66.22 кг) – Юссеф Залал (66.22 кг)

Абусупиян Магомедов (84.14 кг) – Жо Пайфер (84.37 кг)


Прелим кард

Атеба Абега Готье (84.37 кг) – Трестон Вайнс (83.91 кг)

Андре Муниз (84.14 кг) – Эдмен Шахбазян (84.14 кг)

Фарид Башарат (61.69 кг) – Крис Гутиеррес (61.69 кг)

Даниэль Сантос (68.49 кг) – Жу Сан Ю (69.17 кг) 


Эрта прелим кард 

Мэйси Чиассон (62.37 кг)* – Яна Сантос (61.23 кг)

Патрик Микс (61.69 кг) – Якуб Виклац (61.69 кг)

Пунахили Сориано (77.34 кг) – Николай Веретенников (77.34 кг)

Рамиз Брахимай (77.34 кг) – Остин Вандерфорд (77.34 кг)

Вероника Харди (56.47 кг) – Броган Уокер (56.93 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг