UZ

Сўнгги янгиликлар

19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0 12:11Махачев Усман ва Мераб можароси ҳақида: "Бизнинг йигитлар нотўғри иш қилди, деб ҳисобламайман" 0

16 ноя 19:27
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 322 турнирининг бонуслари кимларга насиб қилди?

Бугун тонгда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ўтказилган ва кардида иккита чемпионлик жанги бўлган UFC 322 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди.

Дунёнинг энг кучли лигаси одатдагидек тўрт нафар жангчига кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча мукофот пулини тақдим этади. Тўрттада жангчи ҳам нокаут эвазига рақибларини мағлубиятга учратган. Уларнинг ҳар бири 50 000 доллардан оладиган бўлди.  

Эътиборлиси шундаки, бу тўрттала жанг ҳам кетма-кетликда ўтказилди. Америкалик ўрта вазн тоифаси вакили Бо Никал учинчи раундда бразилиялик Родольфо Виейранинг бошига оёқ билан зарба йўллаб, рақибини нокаутга учратди. Унинг кетидан асосий кардни очиб берган франциялик енгил вазн жангчиси Бенуа Сен-Дени 16-сониядаёқ америкалик Бенил Дариушни нокаутга учратди.

Шундан сўнг, ярим ўрта вазн тоифаси вакиллари Карлос Пратес ва Майкл Моралес мос равишда Леон Эдвардс ҳамда Шон Брэдини нокаут эвазига мағлубиятга учратди. Эквадорлик Майкл Моралес бугунги ёрқин ғалабаси сабаб чемпионлик камари учун мажбурий даъвогарга айланди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг