UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон асосий жамоаларида ғалабалар, учинчи терма жамоа Германияга ютқазди (барча натижалар) 0 19:02Арман Царукян нима учун UFC чемпионлик камари учун барча пулидан воз кечишга тайёрлигини тушунтирди 0 18:32Рафинья Ямални "Олтин тўп"га лойиқ деб ҳисоблайди 0 17:45Фёдор Емельяненко UFC собиқ чемпиони билан жанг қилмоқчи 0 17:16Mangu 5: Бу сафар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида кичик турнир бўлади 0 16:30Арман Царукян UFCдан допинг-тест учун махсус куртка олди 0 15:51Месси учун 500 млн: ақл бовар қилмас трансфер тафсилотлари ошкор бўлди 0 14:46Расман: Ўзбекистон бокс терма жамоасининг Осиё ўйинларида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди 0 14:32Триатлончиларимизнинг Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинлари учун таркиби маълум. Француз спортчимиз ҳам Японияга боради 0 13:45Осиё ўйинлари. Ўзбекистон аёллар МТЖ Хитой билан дуранг ўйнади 0 13:14Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси. Бугунги рақибларимиз ва жуфтликлар билан танишинг 0 12:53Бобур Абдулазизов илк бор Тошкентда ўтказиладиган IBA Nomad турнирида жанг қилади. Рақиб эски таниш (ПОСТЕР) 0 12:05Ҳиндистон шахмат терма жамоаси Самарқандда ташкилий муаммога дуч келди 0 11:22Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди 0 09:45Оксана Чусовитина ҳам Осиё ўйинларига боради! 0

07 дек 14:54
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 323 турнирининг бонус соҳиблари маълум

Лас-Вегас шаҳридаги "T-Mobile Arena"да бўлиб ўтган йилнинг сўнгги рақамли турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди.

Оқшомнинг асосий тўқнашуви ҳисобланган Пётр Ян ва Мераб Двалишвили ўртасидаги баҳс бугунги турнирнинг "Энг яхши жанги" деб топилди. Ҳар икки жангчи ҳақли равишда кафолатланган гонорардан ташқари қўшимча 50 минг АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини қўлга киритди.

Шунингдек, биринчи раунддаёқ рақибларини нокаутга учратган мексикалик Мануэль Торрес ҳамда польшалик дебютант Иво Бараневский ҳам бонусга лойиқ кўрилди. Торрес америкалик Грант Доусонни, Бараневский эса туркиялик Ибо Асланни таслим этди. Ҳар икки аралаш яккакураш устаси ёрқин жанг учун мукофот пулига эга чиқди. 

Агар ҳамюртимиз Богдан Гусков иккинчи раундда партер ҳолатидаги муваффақиятини ривожлантириб, польшалик собиқ UFC чемпиони Ян Блаховични мағлубиятга учратганида, у ҳам 50 минг долларлик бонус чекини қўлга киритар эди.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг