UZ

Сўнгги янгиликлар

12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0 09:36Мадримов Ўзбекистондаги жанги олдидан рақиб топиш қийин кечганини айтди 0 09:05Жалолов ҳам, Уайт ҳам эмас. Деонтей Уайлдерга бошқа рақиб берилди + ПОСТЕР 0 08:34Бугун Женевада Жаҳон тожи учун Гукеш ва Синдаров ўртасидаги суперматч бошланади 0 08:03"Истанбул Башакшеҳир" 13 дақиқада 4 та гол уриб, супекамбек намойиш этди 0 07:32Mangu 7 турнирининг яна бир жанги эълон қилинди. Унда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз иштирок этади (ПОСТЕР) 0 07:01Бугун тарихий Saber Tashkent Grand Prix Cadets 2026 турнири старт олади 0 19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0

11 июл 12:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 329 тарози натижалари: Беш йиллик танаффусдан сўнг қайтаётган Конор Макгрегор вазн қила олдими?

АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида UFC 329 турнири иштирокчиларининг расмий вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди.

Оқшомнинг асосий воқеаси ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади ва унда собиқ UFC чемпионлари Конор Макгрегор ва Макс Холлоуэй октагонда ўзаро тўқнаш келади. Бу икки аралаш яккакураш устаси учун реванш мақомидаги жанг бўлади. Уларнинг илк тўқнашувида Конор ғалаба қозонган эди. 

Рақамли турнирнинг асосий қаҳрамонлари белгиланган вазн меъёрини муваффақиятли бажаришди - ирландиялик спортчи 77,34 кг, америкалик эса 77,11 кг натижа қайд этди.

Турнирнинг иккинчи муҳим жанги иштирокчилари британиялик Пэдди Пимблетт ва франциялик Бенуа Сен-Дени бир хилда - 70,76 килограммдан натижа кўрсатишди.

Турнирнинг қолган иштирокчилари ҳам ўз вазн тоифалари чегарасидан ўтишда муаммога дуч келмасдан, белгиланган меъёрни муваффақиятли бажартшди.


UFC 329 тарози натижалари:

Асосий кард жанглари

Конор Макгрегор (77.34 кг) – Макс Холлоуэй (77.11 кг)

Пэдди Пимблетт (70.76 кг) – Бенуа Сен-Дени (70.76 кг)

Марио Баутиста (61.46 кг) – Кори Сэндхаген (61.46 кг)

Лонир Кавана (57.15 кг) – Брэндон Ройвал (56.7 кг)

Бобби Грин (70.53 кг) – Терренс Маккинни (70.76 кг)


Прелим кард жанглари

Никита Крилов (93.21 кг) – Роберт Уиттакер (93.21 кг)

Элиша Эллисон (107.05 кг) – Гейбл Стивсон (109.32 кг)

Коди Гарбрэндт (61.69 кг) – Эдриан Яниз (61.69 кг)

Кай Камака (66.22 кг) – Люк Райли (66.22 кг)


Эрта прелим кард жанглари

Ван Конг (56.93 кг) – Трэйси Кортез (57.15 кг)

Сезар Алмейда (84.37 кг) – Дэмиан Пинас (84.14 кг)

Фарид Башарат (61.69 кг) – Жон Гарза (61.46 кг)

Райан Гандра (84.14 кг) – Закари Риз (83.69 кг)

Алессандро Коста (57.15 кг) – Коди Дерден (56.93 кг)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг