UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

25 апр 13:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC чемпиони Жон Жонс қайтганини эълон қилди + ФОТО

Теглар :  Жон ЖонсUFC
Оғир вазн тоифасида амалдаги UFC чемпиони Жон Жонс "қафас"га қайтаганини маълум қилди.

Жонс жароҳати сабаби ўтган йилнинг ноябрь ойида Стипе Миочичга қарши жангда октагонга чиқа олмаган эди. Америкалик чемпион залга қайтиб, машғулотларни бошлаганини айтди.

"Жароҳатдан кейинги машғулот залидаги биринчи кун. Ўзимни ажойиб ҳис қиляпман. Муҳими, бошлаб олдим, - дея ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида сурат ва унинг остида изоҳ қолдирган Жонс.

Эслатиб ўтамиз, Жон Жонс ва Стипе Миочич ўртасидаги жанг 2023 йилнинг 11 ноябрь куни Нью-Йоркдаги UFC 295 турнирининг марказий баҳси бўлиши керак эди. Бекор бўлган жанг ўрнида британиялик Том Аспиналл биринчи раунднинг ўзида россиялик Сергей Павловични нокаутга учратиб, вақтинчалик чемпионлик камарини қўлга киритганди.

UFC ташкилотининг режасига кўра, Жонс ёзда Миочич билан қолдирилган жангини ўтказиши керак. Аспиналл эса 27 июль куни Манчестер шаҳрида ташкил этиладиган UFC 304 турнирида вақтинчалик чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг