UZ

Сўнгги янгиликлар

10:11UFC 330 турнири иштирокчилари жанглардан қанча гонорар ишлаб олишгани маълум бўлди 0 09:39"Ланс" ПСЖни мағлуб этиб, Франция Суперкубоги соҳибига айланди 0 09:00Хабиб Махачевнинг кечаги ғалабасига илк бор муносабат билдирди 0 08:23Grand Chess Tour: Синдаров 6-турда пешқадамлардан бири Каруана билан ўйнади 0 07:57Махачев Гэрри билан тўқнашув ҳақида: "Бир неча сонияга "юлдузчалар" кўринди" 0 07:32"Башакшехир" мавсумни ғалаба билан бошлади, Шомуродовда гол, Файзуллаевда ассист + ВИДЕО 0 21:20Хабиб Дана Уайтнинг 102 кг вазнга эга экани ҳақидаги баёнотига жавоб қайтарди 0 20:56Рамазон Темиров: "Дуо қилиб туринглар!" + ФОТО 0 20:24"Вазни 102 кг". Дана Уайт Хабибнинг UFC`га қайтиши эҳтимоли ҳақида 0 19:53Ҳакамликдаги инқироз ва ечим: бизга “тийиб туриш” механизми керак! 0 19:27Махачев — Йен Гэрри жанги статистикаси: зарбалар ва аниқлик фоизи, Мачадо 11 та кўпроқ зарба йўллабди 0 18:54Махачев Гэрри билан жангнинг бешинчи раунди олдидан Хабиб унга нима деганини ошкор қилди 0 18:26Бу қизиқ! Дана Уайт бугун Ислам Махачевнинг мағлубиятини кутган экан 0 18:00Судзукининг ПСЖга трансфери барбод бўлиши сабаби маълум 0 17:28Махачев навбатдаги чемпионлик ҳимояси учун рақиб ва муддатни маълум қилди 0

15 май 11:55
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC Fight Night 171. Ким қанча ишлаб олди? Қизиғи, марказий жанг ғолиби рўйхатда иккинчи

Бизнинг вақт билан кеча АҚШнинг Флорида штатида навбатдаги UFC кечаси бўлиб ўтган эди.

Ташкилотчилар ушбу оқшомнинг барча жангчилари учун кафолатланган гонорарлари суммасини ошкор қилди. Энг катта гонорарга Андрей Орловский эга чиққан. Беларуслик яккакураш устаси UFC Fight Night 171 турниридан 325 минг доллар ишлаб олган. 

Маълумот учун, оғир вазн тоифаси вакили бўлган Орловский бразилиялик Филипе Линсга қарши октагонга кўтарилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди. Мағлубиятга учраган Линс 80 минг долларга эга бўлди. Бу Филипе учун UFCдаги дебют жанг эди. 

Қизиқ жиҳати шундаки, турнирнинг марказий жанг ғолиби иккинчи катта гонорарни қўлга киритган. Бразилиялик Гловер Тейшейра марказий жангда Энтони Смитни мағлубиятга учратганди. Ушбу ғалаба унга 280 минг доллар келтирди. 

Гонорарларнинг тўлиқ тақсимоти:

Гловер Тейшейра ($280 минг) – Энтони Смит ($ 130 минг);

Бен Ротуэлл ($260 минг) – Овинс Сен-Прё ($ 95 минг);

Дрю Добер ($116 минг) – Александр Эрнандес ($ 36 минг);

Рики Симон ($60 минг) – Рэй Борг ($ 46 минг);

Андрей Орловский ($325 минг) – Филипе Линс ($ 80 минг);

Тиаго Мойзес ($24 минг) – Майкл Жонсон ($ 83 минг);

Флорида штати бокс Комиссияси тасдиқлаган маълумотларга кўра умумий гонорар фонди 1 милион 750 минг доллардан иборат бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг